Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Касбига иштиёқи бор ва ўз маҳорати устида кўпроқ ишлайдиган устозлар камайиб кетди” – Algorismus раҳбари билан суҳбат
Тошкентдаги "Algorismus" хусусий мактаби раҳбари Ўғилой Қобулова Kun.uz билан суҳбатда таълимда педагогик маҳоратли ўқитувчиларнинг камайиб кетаётгани, хусусий мактабларнинг ютуғи ҳақида гапирди.
Таълимда энг оғриқли нуқта – ўқитувчилар
Ҳозирги кунда таълимда энг оғриқли нуқтамиз бу ўқитувчилардир. Яъни педагог маҳорати етарли устозларни танлаб олиш ҳамда улар билан биргаликда ўқувчиларга таълим бериш энг долзарб муаммо деб биламан. Сабаби, ўқитувчилик касбига иштиёқи бор ва ўз маҳорати устида кўпроқ ишлайдиган устозлар камайиб кетди, буни тан олиш керак.

Хорижий тилни ўқитиш учун педагог икки тилни мукаммал билиши керак. Бизнинг мактабимизда маҳаллий ўқитувчилар билан бирга хорижлик устозлар ҳам мавжуд. Уларни эълон бериш орқали топиб, бирма-бир дарс маҳоратларини кўриб чиқдик. Улардан бири Америкада катта бўлган ўзбек. Чунки иккита тилни билган устоз ўргатаётган тилини ўқувчига етказиб бера олади. Баъзида шундай бўладики, фақат инглиз тилини биладиган ўқитувчи қабул қилинади-да, лекин у бизнинг тилимизни билмайди. Ўқувчига тил таълимини бераётганда иккита тилни билиш керак деб ўйлайман. Бундан ташқари рус тилида ўтиладиган дарсларимиз учун россиялик устозларни ҳам қабул қилганмиз.
Хусусий мактаблар давлат мактабларидан бола сони билан ажралиб туради. Синфда бола сони қанчалик кам бўлса, шунчалик эътибор кучли бўлади. Ҳар бир ўқувчига психологик, логопедик ҳамда ўқитувчининг ўз эътибори ҳам кўпроқ берилади. Шунда ўқувчи ўзини ўқувчидек ҳис қилиб, камчилиги устида ишлаши мумкин. Баъзи бир ўқувчиларимизда камчилик эмас, ютуқ кўп бўлади. Уларнинг ютуқларини яна-да ошириш учун эътибор, вақт керак. Хусусий мактабларнинг ютуғи ҳам шунда деб ўйлайман. Кимнингдир аниқ фанларга, кимнингдир гуманитар фанларга қобилияти бўлади. Айнан шу жиҳатларни педагог-психологлар очиб беради ва ота-оналар билан маслаҳатлашган ҳолда боланинг яна ҳам шу жиҳатларини ривожлантиришга ёрдам беради.

Ҳозирда кўпчилик болаларда оёқларини қийшиқ босиш, букурланиб ўтириш ҳолатлари кузатилади. Шунинг учун ўқувчиларимиз орасида ҳар кунлик гимнастика машғулотларини йўлга қўйганмиз. “Соғ танда соғлом ақл” дейишади. Шунинг учун аввал танани тўғри ривожлантириб, кейин билим даражасини яна ҳам оширмоқчи бўляпмиз. Билсангиз, Япония, Хитой каби ривожланган мамлакатлар болаларга ҳар куни эрталаб 10-15 дақиқалик тананинг икки тарафини ҳам ишлатувчи жисмоний машқлар қилдиряпти. Биз ҳам мактабимизда соат 8 дан 8:30 гача болаларимиз билан ана шундай машқлар олиб борамиз. Мақсадимиз бола организмини уйғотиб олиш ва миянинг икки яримшарини бир хилда ишлатиш. Бола машқлар тамомлангач, секин овқатланиб, дарсга кириб келади ва бир маромда ўқишни бошлайди. Биз шу каби хориж методикаларини мактабимизга олиб киряпмиз.
90 фоиз болаларда нутқ бузилиши муаммоси
90 фоиз болалар нутқ бузилиши билан келишяпти. Бунга иқлим, овқатланиш тарзимиз сабаб бўлиши мумкин. Шу каби ҳолларда бизга логопед ҳизмати жуда ҳам керак бўляпти. Аммо кўпчилик оилаларда бунга “ака-опасида ҳам шундай бўлган, катта бўлса, ўтиб кетади”, деб эътибор беришмайди. Аслида нутқида муаммоси бор бола ўз фикрини билдиришга уялади. Билган нарсасини ҳам айтгиси келмайди. Айнан логопед хизматини 1-синфдан жорий қилганимиз ўқувчиларимиз нутқини ривожлантириб, ўз фикрини бемалол билдира олишига ёрдам бермоқда.

Хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик ўрнатганмиз. Булар: Чехия, Япония, Малайзия ва Туркия. Келгусида иқтидорли ўқувчиларимизни рағбатлантириш мақсадида уларни бир йилда бир марта шу давлатларга олиб чиқиб, мактабларни кўрсатиб, ҳамкорлар билан тажриба алмашишни йўлга қўйганмиз.
Авиамоделлаш, робототехника, IТ технологиялари бўйича тўгаракларимиз мавжуд. Сабаби, ҳозир болаларда бу соҳаларга жуда ҳам қизиқиш ортиб боряпти. Чунки авиамоделлаш ва робототехника бизда жуда суст ривожланган соҳа ҳисобланади. Шунинг учун мактабимизга бу йўналишларни олиб кирдим. Тўгараклар болалар қизиқишларини қондирибгина қолмай, уларнинг математика, физика, кимё ва геометрияга ҳам меҳрини уйғотади. Аста-секин ўқувчи бу фанларни ҳам яхши ўзлаштириб кетади.
Мактабимизни битиргач, ўқувчиларимиз университетларга грант асосида киришини кафолатлаймиз. Биринчи ўринда, ўқувчиларимизни шахс сифатида тўғри ривожлантирамиз. Иккинчидан, уларга фундаментал билимларни чуқур берамиз. Чунки ўқувчилар билан индивидуал ишлаганда бу нарсага, албатта, эришиш мумкин. Учинчидан, учта тилни мукаммал ўргатамиз. Бундан ташқари, бизда фанлар: аниқ, гуманитар, табиийга ажратилмайди. Ҳамма фанлар мукаммал ўргатилади ва давлат таълим стандартлари бўйича ўтилади. Шунинг учун бизни битирган ўқувчиларнинг давлат ОТМларига грант асосида, хорижий топ 100 талик олийгоҳларга ҳам киришлари кафолатланади.
Батафсил маълумотни мактабнинг расмий саҳифалари ёки қуйидаги рақамлар орқали олишингиз мумкин.
Instagram: @algorismus_school
Telegram: t.me/algorismus_school
Мурожаат учун: +99894 6061771, +99878 5550007
Реклама ҳуқуқи асосида