Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Биринчи бўлиш жасорати: қоидаларни ўзгартирган аёллар
Тарихни варақлаганда кўпинча “биринчи” сўзи билан бошланган ҳикояларга дуч келамиз. Бу сўзнинг ортида жасорат, кураш ва инсониятни янги даврга олиб кирган қадамлар ётади. Айниқса, аёлларнинг “биринчилари” — фақат ўз тақдирини эмас, балки жамият қарашларини ҳам ўзгартирган бурилиш нуқталаридир.
Атлантикани якка ўзи кесиб ўтган илк аёл учувчи
1932 йилнинг совуқ тонгида Амелия Эрхарт самолётини осмонга кўтарганида, дунё ҳали аёл учувчининг Атлантикани якка ўзи кесиб ўтишига ишонмас эди. Бу парвоз 15 соатдан ортиқ давом этди ва оғир об-ҳаво шароитларига қарамай, у муваффақиятли якунланди. Эрхартнинг жасорати нафақат авиация тарихида, балки аёлларнинг имкониятлари борасида ҳам янги даврни бошлаб берди. У ўз даврида кўплаб аёлларни “эркаклар соҳаси” ҳисобланган авиацияга қадам қўйишга руҳлантирди.
Илк аёл шифокор
Элизабет Блэквелл АҚШда тиббиёт дипломини олган илк аёл сифатида тарихга кирди. Ўша даврда университетларнинг эшиклари аёлларга ёпиқ эди, бироқ у қаршиликларга қарамай 1849 йилда Geneva Medical’ни тамомлаб, шифокорлик гувоҳномасини олди. Кейинчалик у аёллар учун клиникалар очди, тиббий таълим имкониятларини кенгайтирди ва юзлаб ёш аёлларга шифокорликка кириш йўлини очиб берди.l

Биринчи аёл космонавт
1963 йилда Валентина Терешкова “Восток-6” кемасида коинотга учиб, тарихда космосга чиққан илк аёл бўлди. Унинг парвози 3 кун давом этди ва Ер атрофини 48 марта айланишга муваффақ бўлди.
Терешкованинг учиши нафақат илмий ютуқ, балки жамият учун ҳам кучли рамзга айланди. У оддий ишчи оиласидан чиққан, илгари мато фабрикаси ишчиси бўлган қиз эди. Унинг коинот сари кўтарилиши аёлларнинг “имконсиз” деган тасаввурини буткул бузиб ташлади.

Биринчи аёл адвокат
XIX асрнинг иккинчи ярмида АҚШ суд заллари ва университет аудиториялари асосан эркакларга тегишли эди. Бу тартибни бузишга журъат қилганлардан бири — Арабелла Мэнсфилд бўлди. 1869-йилда у адвокатлик имтиҳонидан муваффақиятли ўтиб, ҳуқуқий амалиёт олиб боришга рухсат олди.
Ўша вақтда қонунларда очиқчасига “фақат эркаклар адвокат бўла олади” деган банд бор эди. Мэнсфилднинг жасорати туфайли бу чеклов қайта кўриб чиқилди ва ҳуқуқ соҳасида аёллар учун ҳам имконият яратилди.

Нобел мукофотини олган илк аёл олим
Мари Кюри 1903 йилда турмуш ўртоғи Пьер Кюри билан биргаликда физика бўйича Нобел мукофотига сазовор бўлди. Орадан саккиз йил ўтиб, у кимё бўйича Нобелни қўлга киритган ягона аёл сифатида тарихда қолди. Бу натижа ҳали-ҳануз такрорланмаган ноёб рекорддир.
Кюри полоний ва радий элементларини кашф этиб, радиоактивлик назариясини илм- фанга олиб кирди. Унинг ишлари тиббиётда рентген аппаратларининг жорий этилишига ва саратонни даволашда қўлланадиган янги усуллар пайдо бўлишига асос бўлди.

Тарихда биринчи машҳур аёл рассом
Барокко даврида санъат саҳнасига чиққан Артемизия Джентилески тарихда номи кенг тан олинган илк аёл рассом сифатида эсланади. У ўз асарларида кучли драматизм, ёрқин ҳис-туйғулар ва аёл образига берилган янги қарашни акс эттирди. Джентилески санъат оламида “биринчи” бўлиш орқали кейинги авлод рассом аёллари учун йўл очиб берди.

Биринчи аёл Олимпиада чемпиони
1900 йил Парижда ўтказилган Олимпия ўйинларида тарихий воқеа бўлди — илк бор аёлларга ҳам қатнашишга рухсат берилди. Шу мусобақада швейцариялик аристократ аёл Элен де Порталес елканли спортда эркак ҳамкасблари билан бирга иштирок этди ва жамоаси билан олтин медални қўлга киритди. У нафақат спорт тарихида, балки аёлларнинг Олимпиададаги “биринчи ғалаба рамзи” сифатида эсланади. Қизиқ томони шундаки, у ғалаба қозонган вақтда ҳатто кўпчилик Олимпиадада аёл спортчилар борлигидан ҳам бехабар эди.