Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Технология | 00:20 / 24.08.2025
3809
1 дақиқада ўқилади
Gigabyte компанияси ҳар қандай ноутбукка уланадиган ташқи видеокартани намойиш этди
Видеокарта ноутбукка Thunderbolt 5 интерфейси ёрдамида уланади.
Фото: Gigabyte
Gigabyte компанияси дискрет графикаси бўлмаган компютерларга уланадиган ва геймерларга мўлжалланган Aorus RTX 5090 AI Box ташқи видеокартани намойиш этди.
Техник хусусиятларига кўра, у Nvidia GeForce RTX 5090 видеокартасига мувофиқ келади.
Видеокарта ноутбукка Thunderbolt 5 интерфейси ёрдамида уланади.
Aorus RTX 5090 AI Box нархи ҳозирча ошкор қилинмади.
Ташқи видеокартанинг нархи Nvidia GeForce RTX 5090 нархидан баландроқ бўлиши тахмин қилинмоқда.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш