Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Башар Асадни ҳибсга олишга ордер берди
У инсониятга қарши эҳтимолий жиноят ва ҳарбий жиноят иши бўйича тергов қилинмоқда.
Франция Суриянинг собиқ президенти Башар Асад ва яна олти нафар юқори мартабали собиқ амалдорни ҳибсга олишга ордер берди, деб ёзди France24.
Бунга 2012 йилда Хумс шаҳри бомбардимон қилингани ва икки журналист ҳалок бўлгани сабаб қилиб кўрсатилган. Нашрнинг ёзишича, Британиянинг The Sunday Times газетасида ишлаган 56 ёшли америкалик Мари Колвин ва 28 ёшли француз фотографи Реми Ошлик ҳалок бўлган.
Франция расмийлари ушбу ҳодисани инсониятга қарши эҳтимолий жиноят ва ҳарбий жиноят сифатида тергов қилмоқда.
Башар Асаддан ташқари, буйруқлар унинг укаси, Сурия 4-зирҳли дивизияси собиқ раҳбари Моҳир Асад, разведка бошлиғи Али Мамлук ва армия штабининг собиқ бошлиғи Али Аюбга ҳам тегишли.
Суриянинг аввалги расмийлари Хумсдаги турар жой биноларини бомбардимон қилишга алоқадорлигини рад этган.
Башар Асад 2024 йил декабр ойида ҳокимиятдан ағдарилган, кейин эса оиласи билан Россиядан бошпана олган эди.
Мавзуга оид
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026
Ўзбекистонликлар учун Францияда мавсумий иш таклиф этилмоқда
10:08 / 11.06.2026