Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туриши кутилмоқда
Ўзбекистонда дам олиш кунлари кам булутли ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳарорат кундузи +30…+37, кечаси ва эрталаб +17…+22 даража атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича асосан кам булутли ва бироз иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати кундузи +30…+35 даража, баъзи жойларда +37 даражагача, кечаси ва эрталаб +17…+22 даража бўлади.
5–6 сентябр кунлари республиканинг айрим жойларида шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади. Шамол шарқдан 3–6 метр/сония тезликда эсади, 5 сентябрда баъзи жойларда 8–10 метр/сониягача кучайиши мумкин.
Ҳарорат 5 сентябрда +35…+37 даража, 6–7 сентябрда +33…+35 даража, кечалари +18…+20 даража бўлади.
Мавзуга оид
08:49 / 30.06.2026
Ўзгидромет: июл ойида Ўзбекистонда кучли иссиқлар кутилмоқда
15:36 / 29.06.2026
Ҳафта давомида ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда
12:27 / 26.06.2026
Ҳафта охирида ўзгарувчан ҳаво кузатилади
20:01 / 22.06.2026