Ўзбекистон | 19:00 / 05.09.2025
4614
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Қум донасидан мустаҳкам шишагача: 50 йиллик тажрибага эга Kvarts заводига саёҳат

Ўзбекистонда ярим асрдан бери шиша саноатида етакчи бўлиб келаётган Kvarts заводи қум доначаларидан халқаро стандартларга жавоб берадиган мустаҳкам шиша банкалар ва бутилкалар ишлаб чиқаради. Ушбу видеода биз сизни шишанинг “туғилиши”дан тортиб сифат синовларигача бўлган жараён билан таништирамиз.

Шиша — инсоният яратган энг ноёб материаллардан бири. У ёруғликни ўтказади, таъмларни ўзгартирмайди ва табиатга яна қайтади. Фарғонадаги Kvarts заводи эса бу мўъжизани 50 йилдан бери ишлаб чиқариб, мамлакат шиша саноатида етакчиликни сақлаб келмоқда.

Оддий бир шиша банканинг ҳаёти қумдан бошланишини тасаввур қила оласизми? Қумга сода ва оҳактош қўшилиб, 1500 °C ҳароратда эритилади ва суюқ шишага айланади. Махсус машиналар эса уни пуфлаб, банка ёки бутилкага шакл беради. Кейин эса узун совитиш печидан ўтиб, мустаҳкам ва хавфсиз идишга айланади.

Ҳар бир маҳсулот заводда бир неча бор синовдан ўтказилади. Кичик бир нуқсон аниқланса ҳам у қайта ишланиб янги шишага айлантирилади. Шу боис Kvarts маҳсулотлари халқаро стандартларга тўлиқ жавоб беради.

Бугун бу заводда ишлаб чиқарилган банкалар ва бутилкалар нафақат Ўзбекистонда, балки чет эл бозорларида ҳам катта талабга эга. Олинган мукофотлар ва сертификатлар эса унинг минтақадаги етакчи ишлаб чиқарувчи эканини яна бир бор тасдиқлайди.

 
Телефон:+998 93 484 57 70

Web-page|Telegram|Facebook|Instagram

Реклама ҳуқуқи асосида