Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ернинг озон қатлами тикланиб бораётгани маълум бўлди
Озон қатламини тиклаш бўйича сўнгги 45 йилда кўрилган чоралар ўз самарасини бераётгани таъкидланмоқда.
Фото: Shutterstock
Сайёра учун яхши янгилик: озон қатлами тикланишда давом этмоқда ва 2024 йилда стратосферадаги «тешик» 2020 йилдан 2023 йилгача бўлган даврга нисбатан камайди.
Демак, Ернинг Қуёшдан келадиган зарарли ултрабинафша нурлардан ҳимояланиши аста-секин тикланмоқда. Бутунжаҳон метеорология ташкилоти (WМО) маълумотларига кўра, озон қатламининг тикланиши ўнлаб йиллик халқаро ҳамкорлик туфайли мумкин бўлди.
Бунга 1980 йилги Вена конвенция шартномаси, кейин эса 1987 йилги Монреал протоколи асос бўлди. Улар мамлакатларни хлорфторуглерод (CFC) каби озонни емирувчи моддалардан босқичма-босқич воз кечишга мажбур қилди. Уларни ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишнинг 99 фоиздан ортиғи аллақачон тўхтатилган.
2024 йилда Антарктида устидаги озон туйнугининг чуқурлиги 1990−2020 йиллардаги ўртача кўрсаткичдан паст бўлди. Агар ҳозирги чора-тадбирлар давом эттирилса, озон қатлами 1980 йиллардаги даражага тўлиқ тикланиши мумкин: 2066 йилга бориб, Антарктида устида, 2045 йилга бориб, Арктика устида ва 2040 йилга бориб бутун дунёда. Бу тери саратони, катаракта ва экотизимларга зарар етказиш хавфини камайтиради.
Мавзуга оид
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
18:09 / 25.11.2025
Экология инспекторига куч ишлатган Бувайда тумани ҳокими ўринбосари ишдан олинди
17:17 / 25.11.2025
Атмосферага зарар етказаётган 18 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди
15:25 / 25.11.2025