Туризм | 11:45 / 17.10.2025
1990
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Европа пойтахтида "Энг яхши маданий туризм манзили" деб тан олинди

"Глобал туризм форуми" ташкилотининг 20-21 октябр кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган навбатдаги учрашувидан олдин "Туризм ва меҳмондўстлик соҳасида жаҳон мукофотлари–2025: Саёҳат ва меҳмондўстликда глобал мукаммалликни эътироф этиш" мавзусида тантанали тадбир бўлиб ўтди.

Шу куни жаҳоннинг туризм ва меҳмондўстлик соҳасидаги етакчи компаниялари 2025 йилги "Жаҳон туризм мукофотлари" тантанали маросимида қатнашиш учун Брюссел шаҳридаги Белгия санъат музейида йиғилди

Унда бутун дунё бўйлаб сайёҳлик соҳасини шакллантираётган муваффақиятли манзиллар, ташкилотлар, соҳага янги инновация ғояларини олиб кираётганлар тақдирланди. Шунингдек, тадбир давомида барқарорлик, технология, инвестиция ва маданий инновациялар соҳасидаги муҳим ютуқлар намойиш қилинди.

"Манзил сифатида мукаммаллик ва Энг яхши саёҳат манзиллари" йўналишида Ўзбекистон "Энг яхши маданий туризм манзили" деб эътироф этилди ва тақдирланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш