Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунё океанида 170 триллион пластмасса бўлаклари сузиб юрибди: олимлар қайғули башорат берди
Пластик ифлосланиш нафақат океанда тарқалади - у дарёлар, сойлар, кўллар ва ҳатто биз нафас оладиган ҳавода ҳам мавжуд. Зарарни камайтириш учун олимлар пластмасса ишлаб чиқаришни камайтириш ва унинг келиб чиқишини яхшироқ назорат қилиш стратегияларини таклиф қилмоқда.
Фото: Getty images
Олимларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозир дунё океанида 170 триллионга яқин пластик бўлаклари сузиб юрибди. Агар инсоният пластикдан фойдаланишни бутунлай тўхтатган тақдирда ҳам, аллақачон тўпланиб қолган чиқиндилар йўқ бўлиб кетиши ёки тубга чўкиши учун бир асрдан кўпроқ вақт керак бўлади, дейди тадқиқотчилар. Бу ҳақда Independent ёзди.
Қайд этилишича, пластик инсон ва ҳайвон организми учун ўта зарарли: унинг микро- ва нанозаррачалари артериялар, мия ва жинсий аъзоларда топилмоқда. Гарчи шифокорлар унинг таъсирини ҳали ҳам ўрганаётган бўлса-да, у қандли диабет, юрак касалликлари ва ичак фаолиятининг бузилишига таъсир қилиши аллақачон маълум.
Лондондаги Қиролича Мария университети олимлари 23 октябрь куни The Royal Society нашрида эълон қилинган янги ҳисоботда муаммо яқин орада йўқолмайди, деган хулосага келди.
«Одамлар кўпинча океандаги пластик шунчаки чўкади ёки йўқолади деб ўйлайди. Аммо бизнинг моделимиз шуни кўрсатадики, пластмассанинг сузувчи йирик бўлакларининг аксарияти сиртда аста-секин парчаланиб, ўнлаб йиллар давомида кичикроқ бўлакларга бўлинади», деб тушунтирди университет тадқиқотчиси доктор Нан Ву. Ҳатто 100 йилдан кейин ҳам пластмассанинг тахминан 10 фоизи сиртда қолади.
Тадқиқотчиларнинг таъкидлашича, охир-оқибат сув тубига чўкадиган пластмасса, яъни барча пластмассанинг тахминан 94 фоизи, у ерда асрлар давомида сақланиши мумкин.
«Агар океаннинг жуда совуқ муҳитида уни парчалай оладиган бирор нарса пайдо бўлмаса, у деярли абадий қолиши мумкин», деди Oceana ташкилотининг катта илмий ходими Ким Уорнер.
Ер юзасидаги пластик қуёш ва тўлқинлар таъсирида емирилса-да, океан тубига чўккан пластик анча секин парчаланади. Унинг баъзи турларида пластикни табиий омиллар таъсирига чидамли қиладиган кимёвий қўшимчалар бор, деб хабар берди АҚШ Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси.
Тадқиқотчиларнинг огоҳлантиришича, пластикнинг тўпланиши океанларнинг табиий айланишини, яъни бутун сайёра бўйлаб иссиқлик ва озуқа моддаларини ташийдиган чуқурлик ва юза оқимларининг ҳаракатини бузиши мумкин. Бироқ, таъкидланганидек, бу айнан қандай намоён бўлиши мумкинлигини тушуниш учун қўшимча тадқиқотлар зарур.
Пластик ифлосланиш нафақат океанда тарқалади - у дарёлар, сойлар, кўллар ва ҳатто биз нафас оладиган ҳавода ҳам мавжуд. Зарарни камайтириш учун олимлар пластмасса ишлаб чиқаришни камайтириш ва унинг келиб чиқишини яхшироқ назорат қилиш стратегияларини таклиф қилмоқда.
Тадқиқотда иштирок этган профессор Кейт Спенсер натижалар инсоният томонидан яратилган муаммонинг давомийлигини тасдиқлаётганини таъкидлади:
«Ушбу тадқиқот шуни кўрсатдики, микропластиклар билан ифлосланиш кўплаб авлодларнинг муаммосидир. Эртага пластмасса ишлаб чиқаришни тўхтатсак ҳам, невараларимиз барибир океанларни бизнинг фаолиятимиз оқибатларидан тозалашига тўғри келади».
Мавзуга оид
09:59 / 26.11.2025
Хитой компанияси Навоийда атмосферага заҳарли чиқиндилар ташлашни камайтириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади
18:09 / 25.11.2025
Экология инспекторига куч ишлатган Бувайда тумани ҳокими ўринбосари ишдан олинди
17:17 / 25.11.2025
Атмосферага зарар етказаётган 18 та корхона фаолияти вақтинча тўхтатилди
15:25 / 25.11.2025