Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бир ярим йилда экологик жиноятлар бўйича 400 дан ортиқ шахс судга тортилди
Суд амалиёти таҳлилига кўра, 2024 йил ва 2025 йилнинг биринчи ярми давомида экология ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги жиноятлар бўйича 220 та иш кўриб чиқилиб, 403 нафар шахс судга тортилди. Улардан 213 та иш бўйича 393 нафарга нисбатан ҳукм чиқарилган, 7 та ишда (10 нафар) юритув тугатилган.
Фото: Kun.uz
Таҳлил даврида кўп учраган жиноят турлари қуйидагилар бўлди:
- ҳайвонот/ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш — 2024 йилда 116 нафар, 2025 йил I ярмида 77 нафар судланган;
- экинзорлар, ўрмонлар, дарахтлар ёки бошқа ўсимликларни шикастлаш/нобуд қилиш — 2024 йилда 73 нафар, 2025 йил I ярмида 21 нафар судланган.
Ҳудудлар бўйича: 2024 йил: Қорақалпоғистон Р. — 15 фоиз, Жиззах — 12 фоиз, Сирдарё — 12 фоиз, Сурхондарё — 11 фоиз, Фарғона — 10 фоиз. 2025 йилнинг биринчи ярми: Қорақалпоғистон Р. — 26 фоиз, Самарқанд — 23 фоиз.
Шу даврда судлар томонидан экологияга оид 2 466 та маъмурий ишда 2 737 нафар кўрилган, 2 235 та иш бўйича 2 478 нафарга маъмурий жазо қўлланган, 231 та ишда 259 нафарга нисбатан юритув тугатилган. Маъмурий ишларнинг ярмидан кўпи Қорақалпоғистон Р., Бухоро, Самарқанд, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари ҳиссасига тўғри келган.
Кўрсаткичлар, айниқса Қорақалпоғистон Республикаси ва Самарқанд вилоятида экологик жиноятлар ҳамда ҳуқуқбузарликлар профилактикасига доир чора-тадбирларни кучайтириш зарурлигини кўрсатади.