Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Tenet Group Gianfranco Ferré Home билан ҳамкорликда МДҲдаги илк премиум интерьер лойиҳасини амалга оширмоқда
Бутик-девелопер Tenet Group Италиянинг машҳур интерьер бренди Gianfranco Ferré Home билан ҳамкорликда Stellar Residence мажмуасининг интерьер лойиҳасини амалга оширади. Бу ҳамкорлик нафақат Ўзбекистонда, балки бутун МДҲ ҳудудида Gianfranco Ferré Home брендининг илк интерьер лойиҳаси бўлиши билан аҳамиятли.
Фото: Tenet Group
Лойиҳа бўйича расмий келишув Италияда имзоланган.
«Бизнинг стратегик қарашларимиз — архитектура, дизайн ва моҳият ягона мазмунда мавжуд бўлган муҳитни шакллантиришдир. Gianfranco Ferré Home билан бу ғоя ўз ифодасини топмоқда», — деб таъкидлади Tenet Group бутик-девелопер асосчиси Тухфатхўжа Анвархўжаев.
Gianfranco Ferré Home бренди халқаро Oniro Group таркибига киради — бу гуруҳ Roberto Cavalli Home Interiors, ETRO Home Interiors, Jacob & Co Haute Living каби йирик luxury-дизайн брендларини бирлаштиради.

Андреа де Фелип, Италиянинг Тошкентдаги элчихонаси муваққат ишлар вакили:
Италия компанияларининг Ўзбекистондаги муҳим ташаббусларда иштирок этаётгани қувонарлидир. Бундай лойиҳалар турли соҳаларни бирлаштиради ва келгуси ҳамкорлик учун туртки бўлади.

Лойиҳа доирасида Gianfranco Ferré Home Stellar Residence кўп функцияли премиум мажмуасининг интерьер ечимларини ишлаб чиқмоқда. Ҳамкорлик доирасида бренд намунавий апартаментлар, шунингдек, мажмуадаги барча лобби зоналари учун эксклюзив интерьер концепциясини яратади.

Бу ечимлар ўз ичига мебеллар, ёритиш тизимлари ва декоратив элементларни қамраб олади. Айрим мебеллар ва интерьер жиҳозлари фақат ушбу лойиҳа учун махсус ишлаб чиқилмоқда — бу Stellar Residence'ни ўзгача ноёб дизайн ечимлари билан ажратиб туради. Бу ҳамкорлик натижасида Gianfranco Ferré Home нафақат ўзининг хос эстетикасини тақдим этмоқда, балки Ўзбекистон интерьер савдо соҳасида янги даражани белгилаётгани билан ҳам аҳамиятли.

Tenet Group — янги авлод бутик-девелопери бўлиб, архитектурага маъно ва барқарорлик воситаси сифатида ёндашади. Компания лойиҳалари анъанавий девелопмент доирасидан чиқиб, шаҳарнинг эстетик қиёфаси ва жамоат тафаккурига таъсир кўрсатишни мақсад қилади.
Gianfranco Ferré Home бренди фалсафаси дизайнер Жанфранко Ферренинг меросига асосланган бўлиб, у бутун дунёга “мода архитектори” сифатида танилган ва унинг чизиқ аниқлиги, пропорция ҳисси ва материал билан ишлаш маданияти бугун интерьер дизайнга кўчган.

Oniro Group ҳақида
Oniro Group италян дизайнининг моҳиятини намоён этади — бу ҳунармандчилик маҳорат ва ижодий жасоратнинг уйғунлигидир. Гуруҳ “Through time, beyond time” (вақт орқали, вақтдан ташқари) фалсафасига амал қилади — бу мерос ва янгиликка интилиш уйғунлигини англатади. Таркибидаги брендлар қаторида Jumbo Collection, JCP Universe ва Baleri Italia кабиларни кўриш мумкин. Шунингдек, Oniro Group ҳамкорлик асосида Gianfranco Ferré Home, Roberto Cavalli Home Interiors, ETRO Home Interiors ва Jacob & Co Haute Living каби коллекциялар ишлаб чиқади ва тақдим этади.
Манзил: Шаҳрисабз тор кўчаси 2
Сайт | Instagram | Telegram | Youtube
Телефон: (55) 550 00 00
Реклама ҳуқуқи асосида