Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Maxam-Chirchiq” фаолияти вақтинча тўхтатилди
Корхонада ўтказилган экологик текширувда 11 та ҳолатда камчилик аниқланган. Хусусан, чанг-газ тозалаш ускунаси талабга жавоб бермаслиги, ифлослантирувчи моддалар белгиланган меъёрдан ортиқ чиқарилаётгани маълум бўлган.
Фото: Kun.uz
“Maxam-Chirchiq” АЖ фаолияти вақтинча тўхтатилди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланишга оид қонун ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари ижросини таъминланиш юзасидан “Maxam-Chirchiq” АЖ фаолиятида текширув ўтказилган. Унда 11 та ҳолатда камчилик аниқланган.
Жумладан чанг-газ тозалаш ускунасининг самарадорлиги меъёрий ҳужжат талабига жавоб бермаслиги, ифлослантирувчи моддалар белгиланган меъёрдан ортиқ чиқарилаётгани, кимёвий моддалар белгиланган ҳудудда жойлаштирилмаганлиги маълум бўлган. Шунингдек, корхонада сув таркибидаги кимёвий моддаларнинг ортиқча чиқарилаётгани, компенсация тўловлари ўз вақтида тўлиқ амалга оширилмагани оқибатида амалдаги қонунчилик талабларига риоя қилинмаган.
Шу сабабли Экология қўмитаси (олдинги Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги) судга ариза билан мурожаат қилиб, АЖ фаолиятини камчиликлар бартараф этилгунга қадар тўхтатишни сўраган.
Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 26 ноябрдаги ҳал қилув қарори билан “Maxam-Chirchiq” АЖ фаолияти вақтинча тўхтатилган.
Мавзуга оид
17:31 / 04.12.2025
Паст Дарғомда чўчқахона эгалари ҳавони ифлослаб келгани аниқланди
09:34 / 04.12.2025
Тошкентда йўлларни ифлослаган юк машиналари бўйича рейдлар кучайтирилди
22:57 / 03.12.2025
Экология – ниҳоят сиёсий муаммога айланяптими?
20:28 / 03.12.2025