Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bonfesto Cooking: энг яхши ошпазлар танлайдиган профессионал пишлоқ оиласи
Bonfesto бренди Ўзбекистонга юмшоқ ва ярим қаттиқ пишлоқлар: моцарелла, рикотта, маскарпоне, кремчиз ва проволетта билан кириб келган. Ассортимент профессионал ошхона ва уйда фойдаланиш учун ишлаб чиқилган.
Фото: Bonfesto Cooking
“Мазали Ўзбекистон – 2025” II халқаро гастрономик фестивалида Беларусь ошпазларининг миллий жамоаси муваффақиятли қатнашди. Унинг ҳамкори профессионаллар учун мўлжалланган пишлоқлар бренди – Bonfesto Cooking бўлди.

“Биз таҳсинга сазовор ошхонанинг пойдеворини фақатгина бош ошпаз иқтидори эмас, балки у ишлатадиган маҳсулотлар сифати ҳам ташкил этишига ишонамиз. Профессионал мусобақаларни қўллаб-қувватлаб, биз гастрономик маданият ривожига ҳисса қўшамиз, экспертлик тажрибамиз билан ўртоқлашамиз ва профессионалларга ўз салоҳиятларини рўёбга чиқаришларида ёрдамлашамиз”, – дея қайд этдилар бренд вакиллари.

Беларусь пазандалари жамоавий ҳисобда етакчи учликдан жой олдилар ва 32 та иштирокчи-мамлакат орасида 3-ўринни эгалладилар. Индивидуал номинацияларда улар “Ресторан десерти” учун иккита кумуш медални, арт-объект учун бронза, балиқдан асосий таом учун кумуш ва бронза, шунингдек қизил гўштдан асосий таом учун олтинни қўлга киритдилар.
Халқаро эътирофдаги Беларусь пишлоқлари
Бренд учун халқаро мусобақа – бу виждонли ва барқарор ҳамкорликка содиқликни тасдиқлаш воситасидир. Turov sut kombinati юмшоқ ва ярим қаттиқ пишлоқлар: моцарелла, моцарелла пицца, рикотта, маскарпоне, кремчиз ишлаб чиқаришга қаратилган ихтисослашган корхона саналади. Turov sut kombinati чиқарадиган маҳсулотлар сифатининг исботини экспортдаги муваффақиятда кўриш мумкин: пишлоқнинг 80 фоиздан ортиғи чет элга етказиб берилади.
Маҳсулот иккита асосий бренд остида чиқарилади:
- Bonfesto Cooking – озиқ-овқат индустрияси (Food Service) профессионаллари учун бренд.
- Bonfesto – чакана тармоқлар учун бренд.

Bonfesto ва Bonfesto Cooking Ўзбекистондаги рестораторлар, бош ошпазлар, ритейлерлар ва хонадонлардаги пазандалар билан биргаликда минтақанинг гастрономик маданиятини ривожлантириш йўлида ҳамкорлик учун очиқ.
“Ўзбекистондаги ҳамкорларимиз бугунги кунда барқарор сифат, маҳсулот билан ишлашда олдиндан маълум натижа ва етказиб беришнинг узлуксизлигини талаб қиладилар. Беларуснинг Bonfesto пишлоқлари бу вазифаларнинг ҳаммасини уддалайди: улар “ҳалол” стандартларига жавоб беради, барқарор таъм ва технологик характеристикага эга, профессионал ошхонага мослаштирилган ва бош ошпазлар ҳамда ритейлерларга импорт логистикаси ва сифат ўзгариши борасидаги хатарларсиз ишлаш имконини беради”, – дея қайд этди Turov sut kombinati ОАЖнинг Марказий Осиёда ривожланиш бўйича директори Максим Борисенко. “Ресторанлар учун бу ҳар бир таомда барқарор натижани англатса, ритейл учун – харидорлар ишончи ва такрорий сотувлар, хонадонлардаги пазандалар учун эса – бу ҳамёнбоп ва ишончли маҳсулотдан европача таомлар тайёрлаш имкониятидир”.
Профессионаллар ва ритейл учун пишлоқлар ассортименти
Bonfesto бренди Европа таомларига қизиқиш ўсиб бориши фонида Ўзбекистон чакана тармоқларидаги мавжудликни кенгайтирмоқда. Супермаркетлар ассортиментидаги классик моцарелла, десертлар учун рикотта ва майин маскарпоне аутентик италянча таомларни уйда тайёрлаш имконини беради.

Пишлоқлар оиласида Bonfesto’нинг хити – Kremchiz творогли пишлоғи алоҳида мақомга эга. Унинг майин текстураси ва қаймоқли таъми чизкейклар, пишириқлар учун кремлар тайёрлашга идеал даражада мос келади. Kremchiz нонуштанинг тезкор варианти сифатида ҳам кенг ишлатилади: пишлоқни нонга, тост ёки обинонга суртиш осон, бу эса саноқли дақиқаларда бутун оила учун мазали ва тўйимли тамадди ҳозирлаш имконини беради.

Bonfesto — бу турли-туман яхши пишлоқларнинг оиласигина эмас. Бу ошпазлар, рестораторлар ва пазандаларнинг рецептларда, тақдимда, барқарор натижада янги имкониятлар кашф этишига ёрдам берувчи воситадир. Халқаро миқёсдаги танлов таомларидан тортиб оилавий дастурхонгача – маҳсулот ишлатишда тушунарли, тайинли ва виждонли бўлиб қолаверади.

Bonfesto’нинг ҳар бир пишлоғи ортида изчил технология, маҳсулотга эҳтиром ва унинг устида ишлайдиганларга эътибор туради. Айнан шу сабабли бренд ҳам профессионал ошхонада, ҳам чакана тармоқда ўзини бирдек дадил ҳис қилади. Bonfesto ва Bonfesto Cooking Ўзбекистонга бир марталик етказиб бериш билан келмаган, балки бизнес учун, гастрономия индустрияси ва ҳар кун сифатни танлайдиган инсонлар учун ишончли ҳамкор бўлиш нияти билан ташриф буюрган. Зеро, ҳақиқий гастрономия маҳсулот имкониятларни очган жойда бошланади.
Instagram | www.turovmilk.by | www.bonfesto.by