Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тез ёрдамнинг етиб бориш вақти 3 баробар қисқарди – ССВ
Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёров ахборотига кўра, тез тиббий ёрдамдаги бригадалар сони 1648 тадан 2865 тага етказилгани, дори-дармон учун ажратилган маблағлар 16 каррага ошгани натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқарган.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худоёровнинг «Соғлиқни сақлаш соҳаси бўйича қабул қилинган ривожлантириш дастурларида белгиланган вазифаларнинг ижроси тўғрисида»ги ахбороти эшитилди.
Унда таъкидланишича, жорий йилда тез тиббий ёрдам хизмати томонидан 13 миллиондан зиёд чақириқ ижроси таъминланган, илк бор электромобиллар базасида махсус тез ёрдам бригадалари фаолияти йўлга қўйилган. Мингта автомашина ҳисобига тез тиббий ёрдам автопарки янгиланган.
Қайд қилинишича, тез тиббий ёрдамдаги бригадалар сони 1648 тадан 2865 тага етказилгани, дори-дармон учун ажратилган маблағлар 16 каррага ошгани натижасида чақирувларга етиб бориш вақти 3 баробарга қисқарган.
Мажлисда депутатлар соҳада эришилаётган ютуқлар билан бирга, ҳудудларда айрим камчиликлар кузатилаётгани, сайловчилар билан мулоқотлар давомида фуқаролар томонидан мазкур масалада эътирозлар бўлаётганини қайд этган.
Хусусан, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш, ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам, давлат тиббий суғуртаси соҳасида имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани таъкидланган.
Муҳокамалар давомида халқ вакиллари томонидан аҳолининг соғлиғини сақлаш ва бирламчи тиббий-санитария ёрдамини ривожлантириш, ихтисослаштирилган ва шошилинч тиббий ёрдам соҳасига оид бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.
Мажлисда Соғлиқни сақлаш вазирининг жавоби маълумот учун қабул қилиниб, кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишилди.
Мавзуга оид
17:35 / 13.12.2025
Тошкентда рецептсиз дори сотиш тўхтади. Дорихоналарда вазият қандай?
19:13 / 12.12.2025
Академик Абдулла Убайдуллаев вафот этди
11:28 / 06.12.2025
Ўзбекистон ва Австрия тиббиёт йўналишида қўшма дастурлар тайёрламоқда
09:40 / 03.12.2025