Ўзбекистон | 19:30
356
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Cenomi Group: Ўзбекистонда халқаро брендлар учун имкониятлар кенгайяпти

Тошкент, 2025 йил 17 декабр – Ўзбекистонда ZARA, ZARA HOME, BERSHKA, MASSIMO DUTTI, PULL&BEAR, STRADIVARIUS ва OYSHO брендларининг расмий вакили бўлган Cenomi Group тўғридан тўғри импортёрларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон ҳукумати томонидан жорий этилган янги чора-тадбирлар муносабати билан ZARA HOME ассортиментни кенгайтириш режалари ҳақида маълум қилади.

Фото: Cenomi Group

2025 йил 13 декабр куни имтиёзли импорт шартларига тааллуқли бўлган товарлар тоифалари рўйхатини кенгайтирувчи ПҚ-374-сонли Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Cenomi Group савдони либераллаштириш ва инвестиция муҳитини яхшилашга қаратилган давлат сиёсатини ижобий баҳолаб, изчил ислоҳотлар Ўзбекистонда халқаро брендлар иштирокини кенгайтиришга хизмат қилаётганини қайд этади. Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан компания Ўзбекистон Республикаси Президентига расмий мактуб йўллаб, ушбу чора-тадбирларнинг бозор ривожи ва халқаро савдо стандартларини жорий этишдаги аҳамиятини таъкидлади.

Вазиятга изоҳ берар экан, Cenomi Group’нинг Ўзбекистондаги директори Зарадешт Хамид Хамоу янги шартлар компанияга ассортиментни сезиларли даражада яхшилаш имконини беришини, бу эса Ўзбекистон истеъмолчиларига етакчи жаҳон пойтахтларидаги даражага мос танлов ва сервисни тақдим этишга хизмат қилишини таъкидлади.

Cenomi Group Ўзбекистонда хизмат сифати ва чакана савдо бозорининг барқарор ривожланишига йўналтирилган узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини изчил амалга ошириб келмоқда.

Реклама

Мавзуга оид