Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қиёмат куни» музлигининг ҳаракати тезлашгани қайд этилди
Антарктидада жойлашган Туэйтс музлиги тезроқ силжишни бошлади. Унинг қисман ёки тўлиқ коллапси дунё океани сатҳининг тахминан 60-70 см кўтарилишига олиб келиши мумкин.
Фото: Getty images
Олимлар сайёрадаги энг хавфли музликлардан бири - Ғарбий Антарктидада жойлашган Туэйтс музлиги фаоллашганини қайд этди. Инглиз тилидаги манбаларда у кўпинча денгиз сатҳининг глобал кўтарилиши хавфи туфайли «Қиёмат куни музлиги» деб аталади.
Сўнгги сунъий йўлдош кузатувларига кўра, музлик океан томонга силжишини тезлаштирди, ёриқларнинг ўсиши ва муз шелфининг заифлашгани аниқланди, остидаги илиқ океан сувлари туфайли фаол эришни бошлади.
Мутахассисларнинг таъкидлашича: гап «яқин орадаги ҳалокат» ҳақида кетмаяпти, аммо беқарорлик жараёни тезлашмоқда.
Туэйтс музлиги қўшни музлик массаларини ушлаб турувчи тўсиқ ролини бажаради. Унинг қисман ёки тўлиқ коллапси қуйидаги оқибатларга олиб келиши мумкин: дунё океани сатҳининг тахминан 60-70 см кўтарилиши ёки Ғарбий Антарктидада занжирли реакцияни ишга тушириши, бу эса узоқ муддатда денгиз сатҳининг бир неча метрга кўтарилиши билан таҳдид қилади.
Олимлар «яқин йиллардаги» фалокат ҳақида эмас, балки ўн йилликлар уфқидаги хавф ҳақида гапирмоқда. Бироқ, жараёнларнинг тезлашиши қирғоқбўйи минтақаларининг мослашиш вақти қисқаришини англатади.
Туэйтс музлигини халқаро тадқиқот гуруҳлари кўп йиллардан бери кузатиб келмоқда. Янги маълумотлар тасдиқлайди: илгари прогноз қилинган сценарийлар кутилганидан тезроқ амалга оша бошлаяпти. «Қиёмат куни музлиги» ҳаракати ҳақиқатан ҳам тезлашмоқда. Бу XXI асрнинг энг жиддий иқлим сигналларидан бири бўлиб, унинг оқибатлари бутун дунёга таъсир қилади.
Мавзуга оид
14:00 / 06.01.2026
Айдар–Арнасойда табиатга салкам 400 млн сўм зарар етказган фуқаролар ушланди
13:09 / 05.01.2026
Атмосферага чиқарилаётган ифлослантирувчи моддалар ҳар йили 1,5 фоизга камайтирилади
23:25 / 27.12.2025
Навоийда ноқонуний тарзда қарийб ярим тонна балиқ овлаганлар ушланди
11:05 / 24.12.2025