Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Измирдаги қамоқхоналарда сақланаётган ватандошлар ҳолидан хабар олинди
Дипломатлар Ўзбекистон фуқароларини сақлаш шароитлари, тиббий хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат таъминоти, телефондан фойдаланиш, адвокатлар ва яқин қариндошлари билан учрашиш, мурожаатларни қабул қилиш ҳуқуқини бериш ҳолатларини ўрганишди.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси дипломатлари Туркияда бўлган даврида жиноят содир этганликда айбланаётган ёки терговда бўлган ватандошларга консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида Измир шаҳридаги аёллар ва эркаклар ахлоқ тузатиш муассасаларида бўлдилар.
Дипломатлар ушбу муассасаларда Ўзбекистон фуқароларини сақлаш шароитлари, тиббий хизмат кўрсатиш, озиқ-овқат таъминоти, телефондан фойдаланиш, адвокатлар ва яқин қариндошлари билан учрашиш, мурожаатларни қабул қилиш ҳуқуқини бериш ҳолатларини ўрганишди.
Жазони ижро этиш муассасалари раҳбарияти билан бўлиб ўтган музокараларда келгусида дипломатларнинг ватандошлар билан мунтазам учрашувларини ўтказиш, Ўзбекистон фуқароларига консуллик ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди. Маҳкумларни Ўзбекистонга жазони ўташ учун юбориш имкониятлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистонликлар билан яккама-якка суҳбатлар чоғида уларнинг муаммолари кўриб чиқилди ва Туркия қонунчилигига мувофиқ уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, мажбуриятлари ҳақида маълумот берилди.
Мавзуга оид
18:20 / 17.06.2026
Давлат хизматчилари учун қамоқхонага экскурсия амалиёти йўлга қўйилди
14:07 / 23.03.2026
Измирда 4-қаватдан тушиб кетган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл вафот этди
10:13 / 17.03.2026
Туркияда ўзбекистонлик аёл тўртинчи қаватдан тушиб кетди
02:16 / 18.09.2024