Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Investment Readiness Accelerator” Тошкентда: pre-seed ва seed стартаплар учун қабул бошланди
Тошкент, Ўзбекистон. MOST C-Space Hub томонидан “SQB Ventures” (бош ҳамкор) ҳамда UNDP кўмагида “Investment Readiness Accelerator Tashkent” дастурига қабул бошланганини эълон қилди. Мазкур дастур ўсиш, масштаблаш ва инвестиция жалб қилишга тайёр бўлган pre-seed ва seed босқичидаги стартапларга мўлжалланган халқаро акселерация дастуридир.
Акселерация дастури гибрид форматда – онлайн ва офлайн тарзда, 12 ҳафта давомида ўтказилади. Ҳар бир мавсум доирасида 20 тагача стартап саралаб олинади. Дастур якунида “Demo Day” ташкил этилиб, унда иштирокчи жамоалар ўз лойиҳаларини инвесторлар, инвестиция фондлари ва корпоратив ҳамкорлар эътиборига тақдим этади.
Investment Readiness Accelerator амалий натижага йўналтирилган дастур бўлиб, маҳсулоти ишлаётган, дастлабки молиявий кўрсаткичларга эга ва бизнесни янги босқичга олиб чиқишни мақсад қилган жамоалар учун мўлжалланган. Дастур доирасида стартаплар даромадни ошириш, масштаблаш ҳамда инвестиция битимларига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратади.
“Investment Readiness Accelerator” Қозоғистонда амалий натижалар орқали ўз самарадорлигини намойиш этди. Дастур битирувчилари орасида даромад кўрсаткичларини оширган ва йирик инвестициялар жалб қилган лойиҳалар мавжуд. Хусусан, CTOGram (2 миллион доллардан ортиқ инвестиция), Garderob (2,6 миллион доллар инвестиция) ҳамда Cerebra AI (4 миллион доллардан ортиқ инвестиция) шулар жумласидандир.
Акселераторнинг Ўзбекистонда ишга туширилиши MOST ва C-Space ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришдаги навбатдаги қадам бўлиб, у тадбиркорлик тажрибаси, инвестицион экспертиза ҳамда бозорга кириш имкониятларини ўзаро уйғунлаштиришга қаратилган.
Дастур муҳим устунликларидан бири – стартапларни жорий босқичдан инвестиция битими ва масштаблаш босқичига олиб чиқишга қаратилган тажрибали эдвайзерлар ва бозор амалиётчилари жамоасидир. Жумладан:
– Павел Коктышев – MOST Holding бош директори
– Бахт Ниязов – Justart VC Studio асосчиси, венчур инвестор
– Дилмурод Ходиев – C-Space бош директори
– Фаррух Максумов – C-Space Startup Center бош директори.
Дастур йўналиши
“Investment Readiness Accelerator” аниқ натижага – пул оқимининг ўсиши ва инвестицияга тайёрликка қаратилган. Дастур давомида иштирокчилар қуйидаги йўналишларда ишлайди:
– даромад ва асосий бизнес-метрикаларни ошириш
– компанияни инвестиция жалб қилишга ва фондлар билан ишлашга тайёрлаш
– битим структураси ва капитал жалб қилиш шартларини ишлаб чиқиш, жумладан SAFE
– кенгайиш ва ўсиш стратегиясини шакллантириш
– инвесторлар билан алоқага чиқиш ва сифатли “deal flow” яратиш.
Иштирокчилар интенсив форматда – шахсий трекерлар, инвесторлар ва тадбиркорлар билан учрашувлар орқали ишлайди. Дастур битирувчилари учун потенциал инвестиция ҳажми 200 минг долларгача етиши мумкин.
Дастур кимлар учун?
Дастурда иштирок этиш учун қуйидаги мезонларга жавоб берадиган стартаплар таклиф этилади:
Географияси – Ўзбекистон
Босқич – pre-seed ёки seed
Тайёр MVP мавжудлиги
Ойига камида 1000 АҚШ доллари MRR
Камида 2 кишилик жамоа
Мижоз ва бозорни тушуниш
Инвестиция битимига тайёргарлик, жумладан, SAFE.
“Investment Readiness Accelerator” MOST C-Space Hub’нинг Марказий Осиёда инвестиция бозорини ривожлантириш ва технологик тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган экотизим ташаббуслари доирасида амалга оширилади. Бундан кўзланган мақсад – институционал ва хусусий инвесторлар билан ишлашга тайёр янги авлод стартапларини шакллантиришдан иборат.

Павел Коктышев, MOST Holding бош директори:
“Investment Readiness Accelerator”нинг асосий миссияси – бизнес ўсишига амалий ёрдам бериш. Тадбиркорлар миллион долларлик компаниялар қуриши ва иқтисодиётни реал натижалар орқали мустаҳкамлаши мумкин. Бозорга бизнесдек фикрлайдиган стартаплар, яъни рақамларни биладиган, мижозни тушунадиган ва битимни тўғри тизимлаштира оладиган жамоалар керак.”
Дилмурод Ходиев, C-Space бош директори:
“Дастур маъруза тинглаш учун эмас, балки даромадда ўсиш ва реал битимларга чиқишга мўлжалланган. Ўзбекистон бугун жадал ўсиш босқичида. MOST экспертизаси билан бирга биз стартапларни ўлчанадиган натижаларга олиб чиқамиз.”
Тигран Бекмуллин, “SQB Ventures” бош директори:
“Investment Readiness Accelerator” каби ташаббусларни яқиндан қўллаб-қувватлаш биз учун муҳим. Айнан шундай дастурлар Марказий Осиё бозорида инвестицион муҳитни мустаҳкамлаб, стартапларнинг реал бизнесга айланиши ва барқарор ўсиши учун зарур шароитларни яратади”.
Аризалар жорий йилнинг 9 февралига қадар қабул қилинади. Жойлар сони чекланган.
Батафсил маълумот: https://investready.uz/uz
Реклама