Ўзбекистон | 17:00
821
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Билимдан ҳосилгача: Туронбанк ҳамкорлигидаги Ustoz AI лимончилик курслари қандай натижа бермоқда?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда лимончилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳалар изчил амалга оширилмоқда. Аҳоли ва тадбиркорларни лимон етиштиришга жалб этишда нафақат молиявий қўллаб-қувватлаш, балки замонавий билим ҳамда амалий кўникмалар билан таъминлаш ҳам муҳим йўналишлардан бири сифатида қаралмоқда.

Фото: Ustoz AI

Шу мақсадда замонавий касбларга ўргатишга қаратилган Ustoz AI платформасида TuronBank билан ҳамкорликда такомиллаштирилган лимончилик курслари ишга туширилган. Мазкур курслар Лимончилик уюшмасининг илмий ишлар бўйича маслаҳатчиси Нуриддин Фахрутдинов иштирокида ишлаб чиқилган бўлиб, унда лимон кўчатларини танлаш, экиш, парваришлаш ҳамда ҳосилни йиғиб олишгача бўлган барча жараёнлар босқичма-босқич ёритилган.

Мутахассиснинг таъкидлашича, лимончиликда барқарор натижага эришиш учун илмий ёндашув муҳим аҳамият касб этади.

— «Лимончиликда муваффақият кўп жиҳатдан билимга боғлиқ. Кўчат танлашдан бошлаб суғориш ва парваришгача бўлган жараёнларда хатоларга йўл қўйилса, ҳосилдорлик кескин пасаяди. Ustoz AI’даги курслар орқали аҳолига айнан амалий тажрибага асосланган билимларни етказишга ҳаракат қиляпмиз», дейди Нуриддин Фахрутдинов.

Маълумотларга кўра, бугунги кунга қадар 15 144 нафар фуқаро ушбу лимончилик курсларига ёзилган бўлиб, 13 130 нафари ўқув жараёнини муваффақиятли якунлаб, махсус сертификатга эга бўлган.

Ҳудудлар кесимида энг юқори фаоллик Сурхондарё вилоятида қайд этилган. Ушбу ҳудуддан 10 756 нафар фуқаро курсларда иштирок этиб, 9 899 нафари сертификат олган.

Наманган вилоятида 1 729 нафар ўқувчидан 1 584 нафари сертификатга эга бўлган.

Андижон вилоятида эса 631 нафар фуқаро курсларга ёзилган бўлиб, 437 нафари таълимни муваффақиятли якунлаган.

Билим бериш билан бир қаторда, лимон етиштириш билан шуғулланувчи аҳоли ва тадбиркорлар ўртасида доимий мулоқотни йўлга қўйиш ҳам муҳим ҳисобланади. Шу мақсадда «TuronBank» АТБ томонидан Telegram ижтимоий тармоғида «Ўзбек лимони» номли махсус гуруҳ фаолият юритмоқда.

Ушбу Telegram гуруҳи лимончиликда учрайдиган муаммоларни муҳокама қилиш, янги агротехнологияларни тарғиб этиш, тажриба алмашиш ҳамда мутахассислар тавсияларини тезкор етказиш имконини бермоқда. Гуруҳ орқали фойдаланувчилар қисқа муддат ичида соҳа мутахассисларидан онлайн маслаҳат олиш имкониятига эга.

Мутахассисларнинг фикрича, рақамли таълим платформалари ва очиқ мулоқот майдонларининг уйғунлиги лимончилик соҳасининг барқарор ривожланишига, аҳоли бандлигини оширишга ҳамда экспортбоп маҳсулотлар етиштиришга хизмат қилмоқда.

Ушбу саҳифадаги репортаж мазмуни

 Реклама ҳуқуқи асосида