Ўзбекистон | 15:00
578
3 дақиқада ўқилади
Реклама

NRG-BI ECOSYSTEM: Ўзбекистондаги халқаро тажрибалар ва соҳа стандартлари

15 феврал куни Тошкентдаги ZOR TV майдончасида замонавий шаҳар муҳитини ривожлантириш ҳамда компаниянинг Ўзбекистондаги стратегик устувор йўналишларига бағишланган NRG-BI ECOSYSTEM мижозлар форуми бўлиб ўтди. Тадбир мижозлар, ҳамкорлар ва профессионал ҳамжамият вакилларини ягона мақсад — ҳаёт учун барқарор ва сифатли маконлар яратиш ғояси атрофида бирлаштирди.

Фото: NRG-BI ECOSYSTEM

BI Group ҳолдингининг бош директори Айдин Раҳимбаев ўз нутқида шундай таъкидлади:

“Компания девелоперлик фаолиятини инсонлар ва шаҳар олдидаги узоқ муддатли масъулият деб билади. Мижознинг бахти бизнинг саъй-ҳаракатларимиз марказида туради. Бугунги кунда NRG-BI Ўзбекистонда замонавий шаҳар муҳитини шакллантириш ҳамда маҳаллий кўчмас мулк бозорига халқаро сифат стандартларини жорий этган ҳолда лойиҳаларини фаол ривожлантирмоқда.”

Форум гибрид шаклда ўтказилиб, залда ва онлайн тарзда кенг оммани қамраб олди. Кўчмас мулк эгалари ўртасида совринли ўйинлар ташкил этилди, компаниянинг олти мингинчи мижозига эса Дубайга саёҳат учун сертификат топширилди.

Форум доирасида иштирокчиларга қуйидагилар тақдим этилди:

• NRG-BI компаниясининг фалсафаси ва асосий қадриятлари;

• девелопернинг жорий ва келажакдаги лойиҳалари;

• экотизимнинг технологик ва хизмат кўрсатиш ечимлари;

• ижтимоий ва хайрия ташаббуслари;

• жамоа маданиятини шакллантириш, қўшничилик муносабатлари ва аҳолининг қулай мулоқот ёндашувлари;

• кўчмас мулкни сотиб олишнинг махсус шартлари.

NRG-BI ECOSYSTEM компаниянинг халқаро миқёси, сифатга тизимли ёндашуви, инсон капиталига йўналтирилган сармоялари ҳамда ижтимоий ташаббуслари орқали минтақада девелоперликнинг янги стандартларини қандай шакллантираётганини намойиш этди.

Компания ҳақида

NRG-BI 30 йиллик тажрибага эга BI Group халқаро ҳолдинги таркибига киради. Бугунги кунда лойиҳалар Қозоғистон, Ўзбекистон, Озарбойжон, БАА ва АҚШ бозорларида амалга оширилмоқда. 2025 йил якунларига кўра, BI Group 2,4 миллион квадрат метр турар жойни фойдаланишга топшириб, Яқин Шарқ, Марказий Осиё ва МДҲ мамлакатлари девелоперлари орасида биринчи ўринни эгаллади. BI Group томонидан барпо этилган турар жой мажмуаларида 750 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади, шундан 20 минг нафардан ортиғи — NRG-BI уйларида яшайди.

BI Group Тошкент шаҳрида пухта ўйланган инфратузилма, жамоат жойлари ва пиёда етиб бориш мумкин бўлган тижорат объектларига эга бўлган тўлақонли шаҳар кластерларини ривожлантирмоқда. Бигвиллар уй-жой барқарор экотизимнинг ажралмас қисмига айланадиган комплекс шаҳар муҳитини шакллантиради.

Компания, шунингдек, янги авлод BuildEx ўқув марказлари тармоғи орқали мутахассислар тайёрлашга сармоя киритмоқда. Замонавий аудиториялар, шунингдек, монолит ишлари, ғишт териш ва пардозлаш йўналишлари бўйича амалий полигонлар тингловчиларга амалий кўникмаларни шакллантириш ва уларни такомиллаштириш имконини беради.

Компания, шунингдек, ҳудудни ривожлантиришга қаратилган хайрия лойиҳаларига сармоя киритиб, ижтимоий масъулият дастурларини ҳам амалга оширмоқда.

Сайт: nrg-bi.uz

Реклама ҳуқуқи асоссида