Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишони таъсис этилди
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кўкрак нишони билан тақдирланадиган номзодлар рўйхатини шакллантириш, тақдим этиш ва кўриб чиқиш масалаларини ташкил этиш учун ишчи орган вазифасини бажаради.
Фото: Вазирлар Маҳкамаси
Вазирлар Маҳкамасининг "Янги Ўзбекистон бунёдкорлари" кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори эълон қилинди.
Қарорда айтилишича, кўкрак нишони билан Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида фаол фуқаролик позициясини намоён этиб келаётган, мамлакат тараққиёти учун куч-ғайрати, замонавий билим ва малакаси, маънавий-интеллектуал салоҳиятини намоён этаётган, давлатнинг халқаро миқёсдаги нуфузини юксалтиришга ва шон-шуҳратини оширишга муносиб ҳисса қўшаётган, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида илғор ташаббуслари, ватанпарварлиги, фидойилиги ва намунали фаолияти билан ажралиб турган фуқаролар тақдирланади.
Шунингдек, кўкрак нишони билан чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги кўкрак нишони билан тақдирланадиган номзодлар рўйхатини шакллантириш, тақдим этиш ва кўриб чиқиш масалаларини ташкил этиш учун ишчи орган вазифасини бажаради.
Мавзуга оид
19:55 / 25.09.2023
«Диний бағрикенглик» кўкрак нишони таъсис этилди
20:25 / 04.09.2023
«Ибратли оила» кўкрак нишонини бериш тартиби белгиланди
11:08 / 18.03.2023
«Маҳалла ифтихори» кўкрак нишони Маҳалла тизими ходимлари куни арафасида топширилади
23:23 / 27.10.2022