Ўзбекистон | 15:00 / 28.02.2026
2835
3 дақиқада ўқилади

Фарғонада янги савдо маркази: TXT Mall’дан жой олиш шартлари қандай?

Водийда йирик савдо ва кўнгилочар мажмуа TXT Mall қурилиши якунлангани маълум қилинди. 6 қаватли марказда савдо дўконлари, бизнес майдонлари ва хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашади. Лойиҳа ташаббускорларининг фикрича, янги мажмуада 100 га яқин иш ўрни яратилиши ва кунига 5–6 минг ташриф буюрувчи келиши кутилмоқда.

Марказ қурилиши 2023 йилда бошланган бўлиб, 2027 йилгача тўлиқ топшириш режалаштирилган. Ҳозирда бино фойдаланишга тайёр, барча рухсатномалар олинган ва техник меъёрларга мувофиқ сертификатлардан ўтилган.

6 қаватли мажмуа савдо дўконлари, бизнес майдонлари ҳамда хизмат кўрсатиш шохобчаларини бирлаштиради. Автотураргоҳ сиғими эса 300 та автомобилга мўлжалланган.

Бўлиб тўлаш: фоизсиз модель

Лойиҳа доирасида тижорий майдонлар 20 фоиз бошланғич тўлов билан, 48 ойгача бўлиб тўлаш шарти асосида таклиф этилмоқда. Ташкилотчилар маълумотига кўра, тўловлар банк иштирокисиз молиявий ҳамкор орқали амалга оширилади, фоиз ва яширин комиссиялар назарда тутилмаган.

Шунингдек, тижорий майдон нархи шартнома имзолангандан сўнг фиксация қилинади. Тўловлар кечиктирилган тақдирда, уч ойгача огоҳлантириш муддати берилиши, шундан сўнг шартнома бекор қилиниши мумкинлиги қайд этилган. Ижара сиёсати эса алоҳида шартномаларда белгиланиши айтилмоқда.

Иш ўринлари ва ташриф буюрувчилар оқими

TXT Mall очилгандан сўнг тахминан 100 та иш ўрни яратилиши кутилмоқда. Лойиҳа ташаббускорлари кунига 5–6 минг атрофида ташриф буюрувчи бўлишини прогноз қилмоқда.

Агар бу кўрсаткичлар тасдиқланса, мажмуа Фарғона шаҳри савдо инфратузилмасига сезиларли таъсир кўрсатиши мумкин. Мазкур савдо маркази савдо ҳажмини ошириш билан бир қаторда хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш ва кўнгилочар сегмент ривожланишига ҳам туртки беради.

Лойиҳа вакилларининг таъкидлашича, TXT Mall’нинг асосий устунлиги – майдон ҳажми ва хизматлар кўламининг кенглигида. Лойиҳа асосан йирик брендлар ва тармоқ бизнеслари учун мўлжаллангани айтилмоқда. Кичик тадбиркорлар учун майдонлар ҳам мавжуд, бироқ улуш нисбатан камроқ бўлиши мумкин. Бу эса ҳудудий савдо бозори таркибида маълум ўзгаришлар юз бериши эҳтимолини кўрсатади.

TXT Mall лойиҳаси ўзини “ҳудуд иқтисодий фаоллигини оширувчи янги босқич” сифатида тақдим этмоқда. 3 мартдан савдолар бошланиши режалаштирилган.

Батафсил маълумотни қуйидаги манзилдан олиш мумкин:

https://t.me/txtgroup_bot

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш