Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сунъий интеллект суратга олишнинг ажралмас қисми сифатида: TECNO бренди CAMON 50 сериясини тақдим этди
Янги флагман смартфонлар тўплами илғор технологияларни TECNO’нинг инновацион AI-алгоритмлари билан уйғунлаштириб, суратга олиш сифатини янада оширади. Tecno MWC 2026 кўргазмасида глобал бозор учун Camon 50 Ultra 5G ва Camon 50 моделларини ўз ичига олган Camon 50 серияли флагман смартфонларини тақдим этди.
Фото: TECNO
AI кўмагида кўпроқ ёрқин суратлар тажрибаси
CAMON 50 Pro смартфони 50 МП Sony LYTIA 700C Ultra Night камераси билан жиҳозланган бўлиб, у ҳатто кам ёруғлик шароитида ҳам аниқ ва сифатли суратлар олиш имконини беради. Шунингдек, унда 3 карра зумга эга, 70 мм фокус масофали 50 МП телефото линза мавжуд бўлиб, у айниқса портрет суратлар учун жуда мос келади. Шунингдек, 8МП кенг бурчакли линза ҳам мавжуд. Ушбу камера тизими бетакрор яқин масофалар, ёҳуд стадион суратлари учун жуда мос келади - 60х рақамлаштирилган зум ҳар бир детални суратга олади. 32МП модул селфилар учун жавоб беради.

CAMON 50 ҳам шунга ўхшаш 50МП асосий камера, 8МП кенг бурчакли линза ва 32МП олд камерага эга. Иккала модел ҳам оптик тасвирни барқарорлаштиради.
AI RAW 2.0 тасвирни қайта ишлаш механизми ушбу линзаларни қўллаб-қувватлайди ва юқори тасвир сифатига эришади. Super-Zoom FlashSnap технологияси телефото линзасидан фойдаланиб, ҳатто узоқ масофаларда ҳам динамик саҳналарни юқори тезликда суратга олади. AI Auto Zoom мукаммал композицияни яратиш учун объектларни узлуксиз танийди ва кесади.
AI ҳар бир кун учун
CAMON 50 серияси саноатда биринчи бўлиб AI Art Gallery функциясини тақдим этади, бу ҳар қандай тасвирни машҳур санъат асарларига ўхшатиб яратиш имконини беради. У ўтмиш ва ҳозирги даврнинг турли хил бадиий услубларидан фойдаланадиган Dream Scape моделига асосланган. Фойдаланувчилар учун қўшимча имкониятлар:
* Live Photo – суратга тушиш жараёнидан бир неча лаҳза олдин ва кейинни ёзиб олади ва қисқа GIF яратади.
* AI 3D PhotoSpace – фотосурат ёки тасвирга фазовий чуқурлик иллюзиясини қўшади.
* AI LightMaster 2.0 – бир марта босиш орқали кераксиз ёрқинлик ва сояларни йўқотади.

Янги TECNO смартфонларидаги сунъий интеллект имкониятлари фоторасмни қайта ишлаш доирасидан анча кенг. AI Key — бу оддий смартфонни таҳлил ва таҳрир воситасига айлантирувчи бутун бошли функциялар тўпламидир. FlashMemo функцияси мураккаб матнни тушунишга ёрдам беради, AI Writing 2.0 эса ижтимоий тармоқлардаги суратларингиз учун ёрқин ва жозибадор изоҳни ўзи таклиф қилади.
Ҳар қандай сценарийга тайёр
CAMON 50 Pro ва CAMON 50 смартфонлари MediaTek Helio G200 процессори асосида ишлайди. Ҳар икки модел 6.78” ўлчамли, 1,5К аниқлик ва 144 Гц янгиланиш частотасига эга ёрқин AMOLED дисплей билан жиҳозланган. Асосий версияда экран текис, Pro моделида эса эгри шаклда. Корпус IP68/IP69/IP69K стандартлари бўйича сув ва чангдан ишончли ҳимояланган.
6500 мА·соат сиғимга эга аккумулятор билан смартфонлар икки кунгача зарядсиз ишлай олади. 45 Вт гача қувватга эга Super Charge тезкор зарядлаш эса энергияни қисқа вақт ичида тиклайди. Кўп саёҳат қилувчилар учун янги моделларда FreeLink функцияси ҳам мавжуд — Bluetooth Long Range орқали тармоққа уланмасдан қўнғироқ қилиш ва хабар юбориш мумкин.
“CAMON 50 линиясидаги смартфонлар кундалик ҳаётингизда ишончли таянч бўлиши учун ишлаб чиқилган”, - дея таъкидлади TECNO бош директори Жек Гуо. “Бу ерда сунъий интеллект шунчаки безак эмас, у ёрдам бериш учун яратилган: маълумотни эслаб қолиш, суратларни қайта ишлаш ёки смартфон билан мулоқотни янада қулай қилиш. Биз AI билан ишлаш жараёнини интуитив ва қулай қилишга ҳаракат қилдик”.
CAMON 50 Pro ва CAMON 50 смартфонлари қора, кулранг ва яшил рангларда тақдим этилган. Ҳар икки модел 8/256 ГБ хотира конфигурациясида мавжуд.

Бундан ташқари савдога катта модел — CAMON 50 Ultra 5G чиқади. Смартфон 50 МП селфи-камера ва янада кучли MediaTek Dimensity 7400 Ultimate процессорига эга. Қолган техник хусусиятлари CAMON 50 Pro моделига ўхшаш.
Материаллар ҳавола орқали мавжуд.
TECNO ҳақида:
TECNO — дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатида фаолият юритаётган смартфонлар ва ақлли қурилмалар бренди. TECNO’нинг миссияси — инновацияларни жорий этиш ва технологик ютуқларга эришиш орқали бутун дунё истеъмолчиларига ҳаёт учун мувозанатли технологияларни таклиф этишдир.

Бренд ассортиментига смартфонлар, тақиладиган смарт қурилмалар, ноутбук ва планшетлар, интеллектуал ўйин қурилмалари ҳамда ақлли уй учун маҳсулотлар киради. “Stop At Nothing” шиори асосида TECNO сунъий интеллектга таянган энг сўнгги технологияларни ишлаб чиқади.
Пост учун тайёр матн
TECNO Ўзбекистонда янги CAMON 50 сериясини тақдим этди — сунъий интеллект мобил фотографиянинг марказига айланган ҳақиқий флагман.
Энди ҳар бир кадр — профессионал даражада. CAMON 50 50 МП асосий камера, 8 МП кенг бурчакли модул ва 32 МП селфи камераси билан энг ёрқин лаҳзаларни мукаммал сифатда тасвирга олади. Оптик стабилизация ва AI RAW 2.0 алгоритмлари эса ҳатто мураккаб ёруғлик шароитида ҳам аниқлик ва табиий рангларни сақлаб қолади.
Ижод қилишни хоҳлайсизми? AI Art Gallery суратларингизни санъат асари услубида безайди. AI LightMaster 2.0 ёруғликни бир ҳаракат билан мукаммаллаштиради. Live Photo эса ҳаракатни жонлантириб, оддий кадрни ҳикояга айлантиради.
6,78” 1,5К AMOLED дисплей ва 144 Гц янгиланиш частотаси тасвирни ниҳоятда силлиқ ва ёрқин кўрсатади. 6500 мА·соат сиғимли батарея икки кунгача қувватни сақлайди, 45 Вт тезкор зарядлаш эса қувватни бир зумда тиклайди. IP68/IP69/IP69K ҳимояси билан смартфон ҳар қандай вазиятга тайёр.
8/256 ГБ хотира эга CAMON 50 қора, кулранг ва яшил рангларда тақдим этилади.
Сунъий интеллект билан илҳомланинг. Ҳар бир лаҳзани мукаммал қилинг. CAMON 50 билан гўзал ҳаёт янада яқин!
Реклама ҳуқуқи асосида