Иқтисодиёт | 20:07 / 08.03.2026
1979
1 дақиқада ўқилади

Ипакчилик соҳасини ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгиланди

Ипак қурти учун озуқа базасини ошириш мақсадида 200 миллион туп тут кўчати экилади. Бунинг натижасида озуқа базаси 45 фоизга ошади. Ҳар йили камида 500 минг мавсумий ва 50 минг доимий иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.

Ўзбекистонда ипакчилик соҳасини янги тизим асосида ривожлантириш ҳамда озуқа базасини мустаҳкамлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирларга оид президент қарори қабул қилинди.

Қарор билан, 2030 йилгача ипакчилик соҳасини ривожлантириш бўйича бир қатор асосий мақсадли кўрсаткичлар белгиланди.

Жумладан, тирик пилла етиштириш ҳажми 2026 йилда 30 минг тоннадан 2030 йилда 36 минг тоннага етказилади. Экспорт ҳажми 2026 йилдаги 120 миллион доллардан 2030 йилда 300 миллион долларга етказилади.

Ипак қурти учун озуқа базасини ошириш учун 200 миллион туп тут кўчати экилади. Бунинг натижасида озуқа базаси 45 фоизга ошади.

Шунингдек, пиллани чуқур қайта ишлаш даражасини 2026 йилда 30 фоизга, 2030 йилда 75 фоизга етказиш режалаштирилган.

Ҳужжатга кўра, ҳар йили камида 500 минг мавсумий ва 50 минг доимий иш ўрни яратиш кўзда тутилмоқда.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид