Соғлом ҳаёт | 21:00
998
2 дақиқада ўқилади

Педиатр бола тана ҳарорати неча даража бўлганида шифокорга мурожаат қилиш кераклигини айтди

Агар боланинг ҳарорати 39,5 даражадан юқорига кўтарилиб тушмаса, шунингдек тутқаноқ билан кузатилса, албатта мутахассисга мурожаат қилиш керак.  

Фото: Shutterstock

Педиатр, тиббиёт фанлари номзоди Анна Леваднаянинг айтишича, зудлик билан чора кўришни талаб қиладиган бир қатор “қизил сигналлар” мавжуд.

“Агар исталган ёшдаги болада ҳарорат 39,5 даражадан юқори бўлиб, тушмаса шифокорга мурожаат қилиш керак. Агар юқори ҳарорат тутқаноқ, ҳаддан ташқари ҳолсизлик ёки кучли бош оғриғи билан бирга кузатилса, дарҳол шифокорга бориш лозим”, — деди Левадная.

Унинг таъкидлашича, қуйидаги белгилар ҳам хавфли ҳисобланади: бўйин мушакларининг қаттиқлашиши, ёруғликка тоқат қилолмаслик, кўкрак қафасида оғриқ ва нафас қисиши.

Бошқа ҳолатларда, агар иситма уч кундан кам давом этса, бола фаол бўлса, кўп  суюқлик ичса, аҳволи қониқарли бўлса, уйда вақтинча кузатиш мумкин.

Бироқ агар 37,5 даражадан юқори ҳарорат бир ҳафтадан ортиқ сақланса ва аниқ сабаблар бўлмаса, бу ҳолат чуқурроқ текширувни талаб қилади. Бунда қон ва сийдик таҳлиллари ҳам ўтказилиши мумкин.

Шунингдек, агар уч кун ичида аҳвол яхшиланмаса ёки иситмага янги аломатлар қўшилса, мутахассисга мурожаат қилиш зарур.

Педиатрнинг сўзларига кўра, уч ойгача бўлган чақалоқларни иситманинг даражасидан қатъи назар, шифокорга дарҳол кўрсатиш керак.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид