Ўзбекистон | 18:00
1450
4 дақиқада ўқилади
Реклама

KAIYI AUTO: Ўзбекистон бозорига замонавий гибрид автомобилларни олиб кираётган бренд

Yibin Kaiyi Automobile Co., Ltd. (қисқача Kaiyi AUTO) 2014 йил январ ойида шуъба компания сифатида ташкил этилган. У Сичуань провинциясида жойлашган бўлиб, анъанавий ва янги энергия манбалари асосида ишловчи автомобилларни ишлаб чиқаради. Бренд ўз мижозларига Kaiyi AUTO седан, SUV ва MPV турдаги машиналарни етказиб беради.

2019 йил декабр ойида ишга туширилган Yibin заводи йилига 150 000 дона автомобил ишлаб чиқариш қувватига эга. Ходимлар сони 3 000 нафардан ортиқ. Компания устав капитали 4,727 миллиард юанни ташкил этади, унинг 82 фоизи давлат улушига тегишли. Мазкур жиҳат компаниянинг барқарорлиги ва ишончлилигини янада мустаҳкамлайди.

Бугунги кунда Kaiyi автомобиллари Ўзбекистондан ташқари, Шарқий Европа, Яқин Шарқ, Африка, Жанубий Америка ва Жануби-Шарқий Осиё каби ҳудудларни ўз ичига олган 30 дан ортиқ мамлакатга экспорт қилинади.

Компаниянинг асосий мақсади кенг омма учун қулай, ишончли ва замонавий автомобилларни тақдим этиш орқали бозорда янги стандартлар яратишдан иборат. Айниқса, сўнгги йилларда Kaiyi автомобиллари экологик тоза ва ёқилғи тежамкор технологиялар, хусусан, гибрид автомобиллар йўналишига алоҳида эътибор қаратмоқда.

Ўзбекистонга кириб келиши

KAIYI бренди Ўзбекистон бозорига 2025 йилда “CENTRAL ASIA MOTORS CO” компанияси орқали кириб келди. Ушбу ҳамкорлик натижасида мамлакат автомобил бозорида янги босқич бошланди: замонавий ва тежамкор гибрид транспорт воситаларини кенг жорий этиш.

Ҳозирда KAIYI автомобиллари Ўзбекистондаги расмий дистрибьютори “CAMEL AUTO” томонидан тақдим этилиб, мижозларга ишончли хизмат ва кафолат асосида етказиб берилмоқда.

KAIYI X7: бренднинг ёрқин модели

KAIYI брендининг энг эътиборга молик автоларидан бири – KAIYI X7 гибрид модели. Ушбу модел:

 * замонавий технологиялар;

 * кенг салон ва 1200 км юриш масофаси;

 * юқори даражадаги қулайликни ўзида мужассам этади.

Глобал бозорда ишлаб чиқилган KAIYI X7 ёқилғи тежамкорлиги, узоқ йўлни босиб ўтиш имконияти ва экологик хавфсизлиги билан ажралиб туради. Бу моделга компаниянинг инновацион ривожланиш йўлидаги муҳим қадами сифатида қаралади.

Ҳозирда Ўзбекистонда KAIYI X7 гибрид моделини ишлаб чиқариш ишлари бошланган. Ушбу лойиҳа мамлакат автомобил саноатида янги босқични бошлайди: янги иш ўринлари яратиш ва маҳаллий бозорда замонавий автомобилларни қулай нархларда тақдим этиш имконини беради.

Ўзбекистон бозоридаги мақсадлар

KAIYI брендининг Ўзбекистондаги асосий мақсадлари қуйидагилар:

 * Гибрид автомобиллар сегментини ривожлантириш;

 * Замонавий ва тежамкор транспорт воситаларини кенг оммага тақдим этиш;

 * Нарх ва сифат ўртасида оптимал мувозанат яратиш;

 * Автомобил бозорида янги технологик ечимларни жорий қилиш;

 * Ўзининг инновацион ёндашуви орқали Ўзбекистон автомобил бозорида янги босқични бошлаш.

KAIYI AUTO Ўзбекистон бозорига кириб, маҳаллий истеъмолчилар учун замонавий, ишончли ва экологик тоза автомобилларни тақдим қилишда янги стандартлар жорий этишни ўзининг асосий миссияси сифатида белгилаган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш