Спорт | 19:30
437
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик ёш шахматчилар мактаб жамоалари ўртасида ўтказилган жаҳон чемпионати Осиё босқичида ғолиб бўлди

Энди ўзбекистонлик ёш шахматчилар шу йилнинг декабр ойида бўлиб ўтадиган Гранд-финалда Африка, Америка ва Европа қитъаси вакиллари билан баҳс олиб боришади.

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида мактаб жамоалари ўртасидаги шахмат бўйича World Schools Team Championship 2026 (WSTC 2026) жаҳон чемпионати Осиё босқичи якунига етди.

Унда Ўзбекистоннинг "Wisdom school" мактаби жамоавий ҳисобда биринчи ўринни эгаллади ва олтин медалларга сазовор бўлди.

Кумуш медал “Kurchatov School” (Россия) жамоасига, бронза медал эса “Velammal MHs school” (Ҳиндистон) жамоасига насиб этди.

Энди ўзбекистонлик ёш шахматчилар шу йилнинг декабр ойида бўлиб ўтадиган Гранд-финалда Африка, Америка ва Европа қитъаси вакиллари билан баҳс олиб боришади.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид