Ўзбекистон | 19:00
783
2 дақиқада ўқилади
Реклама

Mavrid лойиҳаси қанчалик тайёр? Iskander Buildings мижозларга қурилиш майдонини кўрсатди

Тадбирда компаниянинг амалдаги мижозлари, потенциал харидорлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

12 апрел куни Iskander Buildings компанияси Тошкент шаҳрида қад ростлаётган Mavrid турар жой мажмуаси қурилиш майдонида очиқ эшиклар кунини ташкил этди.

Учрашув давомида меҳмонларга лойиҳа доирасида олиб борилаётган иш жараёни, қўлланилаётган материаллар ва муҳандислик ечимлари ҳақида маълумот берилди. Иштирокчилар объектни бевосита кўздан кечириб, қурилишнинг турли босқичлари билан танишиш ҳамда мутахассислардан саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлди.

Компания маълумотига кўра, Mavrid турар жой мажмуасида қурилиш ишлари якуний босқичга яқинлашган. Хусусан, A блоки деярли тугалланган бўлса, B ва C блокларида кириш йўлаклари ҳамда фасад ишлари олиб борилмоқда.

Тадбир иштирокчилари мажмуанинг фасад ечимлари, кириш гуруҳлари, лифт тизимлари ҳамда ерости автотураргоҳи билан ҳам танишди. Компания вакиллари қурилишда қўлланилаётган материаллар ва технологияларнинг сифат ва ишончлилик масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Очиқ эшиклар куни доирасида тадбир қатнашчилари учун автотураргоҳ жойлари бўйича махсус таклифлар ҳам тақдим этилди.

Маълумот учун, Iskander Buildings компанияси 2019 йилда Навоий вилоятида ташкил этилган. Компания аввал Зарафшон шаҳрида Megapolis ва Premium турар жой лойиҳаларини амалга оширган. Mavrid мажмуаси эса ташкилотнинг Тошкент шаҳрида барпо этаётган лойиҳаларидан бири ҳисобланади.

Мурожаат учун: +998 78 777-00-11

👉 Бот орқали ариза қолдиринг

Instagram | Telegram

Реклама ҳуқуқи асосида.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид