Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Катта орзулар ортидан
“Қўрқув бўлиши табиий, аммо бу сизни тўхтатмасин”, — 17 ёшида NASA ва SpaceX билан космик лойиҳани амалга оширган Акбар ҳикояси
Швейцарияда тенгдошларим билан ер орбитасига сунъий йўлдошни муваффақиятли учирдик. У NASA ва Space X компаниясининг ракета-ташувчиси ёрдамида космосга чиқарилди.
17 ёшли Акбар Маҳкамов — Швейцариядаги Aiglon мактабининг 10 синф ўқувчиси. У тенгдошлари билан илк бор NASA ва SpaceX ҳамкорлигида сунъий йўлдошни космосга учирди. Сунъий йўлдош корпусига "Akbar Makhkamov (Uzbekistan)" деган ёзув ўйиб ёзилган.У Kun.uzга берган интервюсида бундай мураккаб лойиҳани қандай амалга оширгани ва келажакдаги режалари ҳақида гапириб берди.
Ер орбитасига сунъий йўлдошни муваффақиятли учирдик. У NASA ва SpaceX компаниясининг ракета-ташувчиси ёрдамида космосга чиқарилди. Ушбу лойиҳа икки йил давом этган меҳнатнинг якуний натижаси бўлди. Лойиҳа устида 10 дан ортиқ ўқувчи 2 гуруҳда ишлади.
Биринчи гуруҳга мен бошчилик қилдим. Биз сунъий йўлдош орбитаси траекторияси, термик ва динамик юкламалар бўйича мураккаб ҳисоб-китобларни амалга оширдик. Бу жараён чуқур математик ва физик таҳлилларни, шунингдек, NASAнинг махсус лабораторияларида — космик учириш ва парвоз шароитларини сунъий тарзда яратадиган муҳитда синовлардан ўтказишни ўз ичига олди", - дейди Акбар.

Иккинчи гуруҳ эса сунъий йўлдошни дастурлашдек мураккаб вазифа устида ишлаган.
"Лойиҳа фақат менга таклиф қилинганди"
Мен бу лойиҳани 15 ёшимда бошлаганман. Профессор менга ушбу лойиҳа устида ишлашни таклиф қилганида, буни математика ва физика бўйича қобилиятларим эътирофи сифатида қабул қилдим. Айниқса, у мактабда бу лойиҳа фақат менга таклиф қилинганини айтганди. Таклиф устида ўйлаб кўрганимдан сўнг, бу иш мен учун қизиқарли ва келажагим учун фойдали бўлишини англадим.
NASA билан ишлаш тажрибаси
SpaceX талабларига мослашиш осон бўлмади. Масалан, барча жиҳозлар космик стандартларга жавоб бериши, якуний сунъий йўлдош ичида эса мутлақо чанг бўлмаслиги керак эди. Шу сабабли биз кўплаб cubesat* лойиҳаларида ишлаган Near Space Launch (NCL) компанияси билан ҳамкорлик қилдик.
*Cubesat — бу кичик ҳажмдаги сунъий йўлдошлар бўлиб, асосан, илмий тадқиқот, таълим ва технологияларни синаб кўриш учун ишлатилади (таҳририят).
*Cubesat — бу кичик ҳажмдаги сунъий йўлдошлар бўлиб, асосан, илмий тадқиқот, таълим ва технологияларни синаб кўриш учун ишлатилади (таҳририят).
Иш жараёнлари махсус стерил (cleanromm) шароитида олиб борилди ва кўплаб синовлар ўтказилди:
Дастурий таъминот синовлари:
• Маълумотларни қабул қилиш ва узатиш
• Маълумотларни созлаш
Ускуна синовлари:
• Экстремал ҳарорат шароитларида тестлар
• Вибрация
• Тезланиш синовлари
• Батареялар билан боғлиқ кўплаб бошқа тестлар

Қуёш панелларидан олинадиган жуда паст қувват ва батарея талаблари сабабли иссиқлик ишлаб чиқариш жуда мураккаб масала эди. Иссиқлик катта энергия талаб қиладиган жараён. Масалан, оддий фен соч қуритиш учун 2000 Вт ишлатади, биз эса 2 кг объектни иситиш учун атиги 15 Вт билан ишлашимизга тўғри келган.
Кучланиш ва ток орқали максимал натижага эришиш учун физик қонунларни имкон қадар чегарасига олиб боришга мажбур бўлдим.
Кучланиш ва ток орқали максимал натижага эришиш учун физик қонунларни имкон қадар чегарасига олиб боришга мажбур бўлдим.
Турли батареялар турли занжирларда қанча энергия беришини ҳисоблаб, уларнинг вакуумдаги жойлашуви натижага қандай таъсир қилишини ўргандим. Ўзим ёзган дастур ёрдамида кўплаб вариантларни тез ҳисоблаб чиқдим ва охир-оқибат энг содда вариантга тўхтадик — чунки мураккаб ечимлар реал шароитда энергия йўқотишини оширарди.
Кейинчалик яна бир муаммо пайдо бўлди: 15 Вт қувватни микропроцессор (кичик компьютер) ва термодатчиклар ўртасида самарали тақсимлаш. Мен сенсорлар ва компьютер жойлашувининг оптимал схемасини ишлаб чиқдим, бу минимал энергия сарфи билан маълумот йўқотилишини камайтирди.

АҚШдаги Near Space Launch лабораториясига хизмат сафари билан бордим. У ерда улкан синов печлари ва суюқ гелий сақланадиган катта резервуарлар бор эди. Биз айрим прототипларни метеорологик зондлар ёрдамида стратосферага учиришда шу инфратузилмадан фойдаландик.
Лабораторияларда катта стерил хоналар, кучли вентиляция тизимлари ва мутлақо тоза муҳит мавжуд эди — бу мени энг кўп ҳайратлантирган жиҳатлардан бири бўлди.
Хатолик хавфи минимал даражага туширилган эди. Биз ускуналарни босқичма-босқич синовдан ўтказдик: аввал метеорологик зонд орқали стратосферага учирдик, кейин эса космик лабораторияларда тест қилдик. Шундан кейингина космосга учиришга ўтилди.

Муваффақиятларим меҳнат ва узоқ ўқиш натижаси, лекин ота-онам ва мактаб жамоасисиз бу натижаларга эришиб бўлмасди. Aiglon менга жуда кўп имкониятлар берди ва муваффақиятларимнинг катта қисми учун улардан миннатдорман. Бу имкониятлардан максимал фойдаланиш эса катта меҳнат талаб қилди.
Шунингдек, мен Ўзбекистондаги мактабларда кўнгилли ўқитувчи сифатида ишлаб, ёзги STEM йўналишида оромгоҳлар ташкил этиб кўрдим. Бу тажрибадан жуда хурсандман. Бу йил ёзда ҳам Тошкентда STEM оромгоҳлари ташкил этишни режалаштиряпман.

Лойиҳа давомида ҳисоб-китобларнинг ўзи мен учун қийин бўлмаган. Энг катта қийинчилик — керакли ўзгарувчиларни топиш ва маълумотларни мактаб жамоаси ҳамда АҚШдаги ҳамкор лаборатория билан мувофиқлаштириш бўлган.
Бундай катта лойиҳаларни қилиш учун ўзбек ўқувчиларига нима етишмайди, деган саволга оддий қилиб айтганда — молиялаштириш, деган бўлардим. Энг катта тўсиқ шу бўлган. Ҳатто катта ҳомийлик ёрдами бўлишига қарамай, биз барибир маблағ етишмовчилигига дуч келдик.
Cubesat лойиҳалари катта маблағсиз амалга ошмайди. Аммо бу Ўзбекистондаги талабалар умуман лойиҳа қила олмайди дегани эмас. Масалан, арзон материаллар билан робототехника лойиҳаларини амалга ошириш мумкин — бу ҳам муҳандислик ва дастурлаш кўникмаларини ривожлантиради.

Лойиҳада энг ёқтирганим — ёшроқ ўқувчиларга ёрдам бериш ва уларни лойиҳага жалб қилиш бўлган. Тенгдошларим билан ҳам, кичик ўқувчилар билан ҳам билим улашишни ёқтирганман. Шу сабабдан доим ўқитувчи бўлишни хоҳлаганман. Кичик ёшдаги болалар билан технологик лойиҳалар қилишни режалайман. Мақсад — уларни STEM йўналишларига қизиқтириш. Бу лойиҳалар сунъий йўлдош даражасида бўлмайди, лекин масалан, болалар йиғган схемалар билан метеорологик зондни стратосферага учириш каби ғоялар бор.
Яқин келажакда ўқишни тугатаман. Кейин кичик мактабларда дарс беришим ёки университет талабаларига репетиторлик қилишим мумкин. Узоқ муддатда эса ўзимни академик соҳада, эҳтимол университетда ўқитувчи ва тадқиқотчи сифатида кўраман.
Катта орзу қилишдан қўрқиш — аслида нормал қўрқув. Биз лойиҳада Мёрфи қонунидан фойдаландик: агар нимадир хато кетиши мумкин бўлса, албатта хато кетади. Шу тариқа барча хатоликлар олдини олишга эришдик. Шунинг учун катта орзу билан бирга муқобил режалар ҳам бўлиши керак.
Қўрқув бўлиши табиий, лекин бу сизни тўхтатмасин — мен шу фалсафага амал қиламан.

Мадина Очилова тайёрлади