Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро биология олимпиадасида 11та медални қўлга киритди
Минтақавий халқаро олимпиадалардаги медаллар учун олтин медал соҳибига — 4,944 млн. сўм, ўқитувчисига — 20,6 млн. сўм, кумуш медал соҳибига — 3,296 млн. сўм, ўқитувчисига — 14,42 млн. сўм, бронза медал соҳибига — 2,472 млн. сўм, ўқитувчисига — 12,36 млн. сўм берилади.
Наманганда Абу Али ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси якунланди. Унда Туркия, Таиланд, Малайзия, Россия, Озарбайжон, Беларус, Мўғулистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ҳамда Ўзбекистондан 94 нафар ўқувчи иштирок этди.

Якуний натижаларга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси жами 11 та медал (2 та олтин, 3 та кумуш ва 6 та бронза)ни қўлга киритди.
Энг кўп олтин медал Россия вакилларига насиб этган бўлса (4та), туркиялик ўқувчилар 3та олтин медалга эга чиқишди.


Минтақавий халқаро олимпиадалардаги медаллар учун олтин медал соҳибига — 4,944 млн. сўм, ўқитувчисига — 20,6 млн. сўм, кумуш медал соҳибига — 3,296 млн. сўм, ўқитувчисига — 14,42 млн. сўм, бронза медал соҳибига — 2,472 млн. сўм, ўқитувчисига — 12,36 млн. сўм берилади.
Шунингдек, халқаро ва минтақавий халқаро олимпиада совриндорлари олий таълим муассасаларига киришда ўз фанидан максимал баллга эга бўлади.
Мазкур олимпиада илк бор 2024 йилда Бухорода бўлиб ўтганди. Ўшанда ўзбекистонлик ўқувчилар 12та (3та олтин, 3та кумуш ва 6та бронза) медални қўлга киритган.


