Ўзбекистон | 18:00 / 30.04.2026
2224
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда кўчмас мулк бозори нега онлайн майдонга кўчяпти ва бу хонадон харидини қай тарзда ўзгартирмоқда?

Кўчмас мулк узоқ вақт энг “офлайн” соҳалардан бири бўлиб келди: одамлар хонадонни таниш-билишлар, маклерлар, юзма-юз учрашувлар ва тинимсиз бориб кўришлар орқали танлашга кўникишган. Аммо бугун бу ёндашув аста-секин ўзгармоқда. Сабаби оддий: бозор катталашди, мураккаблашди ва тезлашди. Демак, танлов воситалари ҳам бошқача бўлиши керак.

Фото: SalomUy

Илгари хонадон қидириш кўпинча тартибсиз кечарди: танишлар бирор туманни тавсия қилган, қаердадир баннерга кўз тушган, кимдир савдо бўлимининг рақамини ташлаб берган — шундан сўнг танлов деярли ички ҳиссиётларга таяниб қилинган. Ҳозирги харидор эса ўзини бошқача тутади. У шунчаки хонадонни бориб кўришни эмас, балки олдиндан:

  • бир квадрат метри қанча туришини;
  • қандай тўлов турлари борлигини;
  • қурувчи компания қайсилигини;
  • объект қачон топширилишини;
  • ипотека ёки муддатли тўлов имконияти мавжудлигини;
  • яқин атрофда нималар борлигини;
  • мажмуанинг ўзи ва хонадонлар планировкаси қандай кўринишда эканини билишни истайди.

Бу энди ҳиссиётларга асосланган эмас, балки филтрлар ёрдамида таққослаб қидириш дегани. Айнан шунинг учун ҳам рақамли платформалар қўшимча восита эмас, балки асосий танлов қуролига айланмоқда.

SalomUy – шунчаки эълонлар платформаси эмас

SalomUy — фақат эълонлар платформаси тушунчасидан анча йироқ. Бу — ҳар бир босқичда кўчмас мулк излашни осонлаштирадиган платформа ҳисобланади. Ушбу платформада:

1. Янги уйлар (бирламчи бозор)

Қулай филтрларга эга пухта ўйлаб чиқилган витрина: керакли тумандан хонадон топишингиз, ҳозир қайси қурувчи компанияларда акциялар кетаётганини, кимда муддатли тўлов имконияти борлигини, тайёр ёки ҳужжатлари мавжуд янги уйларни кўришингиз мумкин.

Шунингдек, барча объектларни нафақат рўйхат шаклида, балки тўғридан тўғри харитада ҳам кўриш мумкин — бу, айниқса, аниқ бир жойлашув муҳим бўлганда қулай ҳисобланади.

2. Иккиламчи уй-жой бозори

Ушбу бўлим уй-жой сотиш ёки сотиб олиш учун қулай вариантларни таклиф қилади.

Агар сиз сотувчи бўлсангиз – эълонларни жойлаштириш ва MyID орқали шахсингизни тасдиқлашда қўшимча афзалликка эга бўласиз: тасдиқланган эълонлар бепул равишда “топга“ чиқарилади ва кўпроқ инсонларга кўрсатилади.

Агар сиз харидор бўлсангиз – сохта эълонларга камроқ дуч келасиз, чунки MyID тизими орқали текширувдан ўтган сотувчи “Сотувчи тасдиқланган” ва “Ҳужжатлар текширилган” каби махсус белгилар олади. Сиз аслида мавжуд бўлмаган эълонларга асло дуч келмайсиз.

3. Фойдали материаллар журнали

Сайтда кўчмас мулк ҳақидаги мақолалар тўпланган алоҳида бўлим мавжуд.

У ерда субсидиялар бўйича турар жой мажмуалари тўпламлари, ҳуқуқий масалалар таҳлили ва бошқа фойдали материалларни топишингиз мумкин. Ушбу материаллар уй-жой сотиб олишни эндигина режалаштираётганлар учун ҳам, уни аллақачон харид қилганлар учун ҳам мўлжалланган.

Платформа шунчаки хонадон излашга эмас, балки бозорни яхшироқ тушуниб, пухта ўйлаб чиқилган қарорлар қабул қилишга ёрдам беради.

Умуман олганда, уй-жой қидириш фақатгина объект танлашдан иборат эмас – жараённинг ўзи ҳам қулай бўлиши керак. Агар вариантларни тезда саралаб, ҳақиқий эълонларни кўра олсангиз ва ортиқча ишларга вақт сарфламасангиз, ҳаммаси сезиларли даражада осонлашади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш