Ўзбекистон | 19:30
959
3 дақиқада ўқилади
Реклама

Centrum air: Тошкент-Анталия-Тошкент йўналишида тўғридан тўғри рейслар йўлга қўйилди

Маълум қилинишича, парвозлар узоқ масофаларга мўлжалланган, кенг фюзеляжли Airbus A330 самолётларида амалга оширилади. Янги йўналиш доирасида саёҳатлар тайёр турпакетлар шаклида таклиф қилинади. Парвоз шартларига кўра, 60 килограммгача багаж олиб кетишга рухсат берилади.


 

Тошкент–Анталия–Тошкент йўналишида трансферларсиз, тўғридан тўғри амалга ошириладиган рейслар сони яна биттага кўпайди. Centrum Air авиакомпанияси Centrum Holidays тур-оператори билан ҳамкорликда мазкур йўналишда авиацион қатновларни ишга туширди.

Янги рейс тақдимоти Туркиянинг Анталия шаҳридаги Gloria Verde Resort меҳмонхонасида ташкил этилган гала-кеча доирасида бўлиб ўтди. Тадбирда Centrum Holidays, Easybooking ва Kazunion каби саёҳат хизматлари провайдерларининг 200 дан ортиқ вакиллари қатнашди. Иштирокчиларга янги йўналиш имкониятлари юзасидан махсус тақдимот намойиш қилинди.

 

Таъкидланишича, парвозлар узоқ масофаларга мўлжалланган, кенг фюзеляжли Airbus A330 самолётларида амалга оширилади. Ушбу лайнерлар юқори даражадаги қулайликлари билан ажралиб туради.

“Янги йўналиш доирасида саёҳатлар тайёр турпакетлар шаклида таклиф қилинади. Пакет таркибига авиачипта ва меҳмонхонада яшаш харажатлари киритилган. Йўловчилар компаниянинг онлайн платформаси орқали ўзларига мосмеҳмонхона ҳамда дам олиш турини мустақил танлаш имконига эга. Турпакетларнинг бошланғич нархи бир киши учун 11,4 миллион сўмдан этиб белгиланган”, – дейди Centrum Holidays туроператори операцион директори Фаррух Муротов.

 

Парвоз шартларига кўра, йўловчиларга умумий оғирлиги 60 килограммгача бўлган багажни олиб кетишга рухсат берилади. Бунда юклар сони эмас, умумий вазни ҳисобга олинади. Қўл юки меъёри эса 8 килограммни ташкил этади.

2 ёшгача бўлган болалар учун (алоҳида ўриндиқсиз) парвоз бепул. 2 ёшдан 11 ёшгача бўлган болалар учун эса тарифдан 1,2 миллион сўм миқдорида чегирма қўлланади.

Маълумотларга кўра, Тошкент–Анталия–Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновлар 2026 йил 15 майдан бошланиши режалаштирилган. Дастлаб рейслар ҳафтасига икки маротаба амалга оширилади, 29 майдан бошлаб эса ҳар куни йўлга қўйилиши кўзда тутилган.

 

Гала-кеча доирасида иштирокчилар учун совринли ўйинлар ҳам ташкил этилди. Ғолибларга 50 фоизлик чегирмали ҳамда тўлиқ турпакетни ўз ичига олган совғалар топширилди. Шунингдек, турк эстрадаси юлдузлари иштирокида маданий дастур намойиш этилди.


 

Парвозлар ҳақидаги қўшимча маълумотларни CentrumHolidays платформаси орқали олиш мумкин.

Боғланиш учун контактлар:

+998772820880

+998772810880

+998702000880

Реклама ҳуқуқи асосида

 
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш