Таълим | 19:40
624
2 дақиқада ўқилади

Хитойлик олим Green University’га проректор бўлди

Тунсян Сзоу бугунга қадар Пекин халқаро тадқиқотлар университети президенти ёрдамчиси, Хитой маданият ва туризм академияси декани, шунингдек, Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети проректори лавозимларида фаолият юритган.

Хитойлик олим, профессор Тунсян Сзоу Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University)нинг илмий тадқиқотлар ва инновациялар бўйича проректори лавозимига тайинланди.

Профессор Сзоу Хитойнинг энг кўп иқтибос келтириладиган тадқиқотчиларидан бири бўлиб, олимнинг илмий қизиқишлари туризм, табиий ресурслар, экология, маданий мерос ва барқарор ривожланиш масалаларини қамраб олади.

Тунсян Сзоу бугунга қадар Пекин халқаро тадқиқотлар университети президенти ёрдамчиси, Хитой маданият ва туризм академияси декани, шунингдек, Самарқанддаги “Ипак йўли” халқаро туризм ва маданий мерос университети проректори лавозимларида фаолият юритган.

Профессор Хитойнинг “Миллий етакчи мутахассиси” сифатида эътироф этилган ҳамда ХХР Давлат кенгашининг махсус давлат стипендияси соҳиби ҳисобланади.

У ЮНEСКО, Хитой Миллий ижтимоий фанлар жамғармаси ва Бутунжаҳон туристик шаҳарлар федерацияси кўмагида йирик халқаро лойиҳаларга раҳбарлик қилган. Шунингдек, “Табиат ҳимоячиси” ва “Туризм фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш