Спорт | 23:40 / 15.05.2026
375
1 дақиқада ўқилади

Каноэчи Артур Гулиев Жаҳон Кубоги босқичида олтин медални қўлга киритди

28 ёшли спортчи C1 200 метр масофасидаги финал баҳсида олтин медални қўлга киритди.

Ўзбекистонлик каноэчи Артур Гулиев байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Жаҳон Кубогининг II босқичида зафар қучди.

28 ёшли спортчи C1 200 метр масофасидаги финал баҳсида олтин медални қўлга киритди. У қизғин курашда испаниялик Пабло Грана ва россиялик Сергей Свинаревни ортда қолдирди.

Гулиев маррага 00:38.44 сонияда етиб келди. Пабло Грана 00:38.63 сония, Сергей Свинарев 00:39.09 сония натижани кўрсатди.

Жаҳон Кубогининг II босқичи Германиянинг Бранденбург шаҳрида 14-17 май кунлари ўтказилади. Мусобақада 5 қитъанинг 60 давлатидан 854 нафар спортчи иштирок этмоқда. Тўрт кунлик мусобақа давомида 243 та пойга ўтказилади.

Жами 36 та медаллар тўплами ўйналади: байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича 24 та ва параканоэ бўйича 12 та.

Спортчилар рейтинг очколар ва 2028 йилда Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқи учун курашади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид