Ўзбекистон | 19:00
437
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистон технологик металлар комбинати Европанинг йирик банкидан 50 млн евролик ресурсларни жалб қилмоқда

Ўзбекистон технологик металлар комбинати (TMK) Буюк Британияда ўтказилган “Инвесторлар куни” доирасида Европанинг энг йирик молиявий институтларидан бири — Société Générale билан 50 миллион евро миқдоридаги молиявий ресурсларни жалб қилиш бўйича асосий шартлар келишуви (Terms Sheet)ни имзолади.

Фото: TMK

Мазкур келишув TMKнинг халқаро капитал бозорларидаги иштирокини янги босқичга олиб чиқиши, шунингдек, Ўзбекистоннинг критик минераллар ва технологик металлар саноатини глобал молия тизими билан интеграция қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланмоқда.

Ҳамкорлик доирасида узоқ муддатли кредит линияларини ташкил этиш, савдо операцияларини молиялаштириш, экспортга йўналтирилган ҳамда чуқур қайта ишлаш асосидаги саноат лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, замонавий инвестицион-банк механизмларини жорий этиш ва халқаро экспорт-кредит агентликлари (ECA) билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари назарда тутилган. Шунингдек, томонлар ESG тамойиллари асосида “яшил” ва барқарор ишлаб чиқариш лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда TMKнинг глобал молия бозорларидаги инвестицион жозибадорлигини ошириш бўйича ҳам келишувга эришди.

“Инвесторлар куни” доирасида Ўзбекистон технологик металлар комбинати делегацияси, шунингдек, ICBC Standard Bank, MUFG, Standard Chartered Bank, Deutsche Bank, J.P. Morgan, BlackRock, Wellington Management Company LLP, Ashmore Investment Management, T. Rowe Price Associates ҳамда AXA Investment Management каби дунёнинг етакчи инвестиция институтлари билан ҳам музокаралар олиб борди. Мулоқотлар давомида TMK томонидан халқаро капитал бозорида евробондларнинг муваффақиятли жойлаштирилиши, компаниянинг критик минераллар бозоридаги истиқболлари ва юқори қўшимча қийматга эга саноат лойиҳалари халқаро инвесторлар томонидан юқори баҳоланди.

Бундан ташқари, TMK халқаро инвестициялар ва стратегик саноат лойиҳаларини молиялаштиришга ихтисослашган Kirkoswald Capital Partnership LLP компанияси билан ҳам англашув меморандумини имзолади. Ҳужжат муҳим хомашё ва технологик металлар соҳасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро етказиб бериш занжирларини шакллантириш ва қўшма инвестицион лойиҳаларни амалга оширишни назарда тутади.

Учрашув давомида “Ўзбекистон ТМК” АЖнинг ишлаб чиқариш салоҳияти, стратегик ривожланиш йўналишлари, чуқур қайта ишлашга қаратилган саноат кластерлари ҳамда халқаро инвестиция ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича режалари атрофлича тақдим этилди.

Шу билан бирга, дунёнинг энг йирик инвестиция ва активларни бошқариш корпорацияси ва АҚШнинг йирик инвестиция компанияларидан бири бўлган BlackRock вакиллари билан учрашув ташкил этилди. Музокаралар давомида комбинатнинг стратегик аҳамиятга эга минерал ресурслар базаси, истиқболли инвестиция лойиҳалари ҳамда халқаро капитал бозорларига чиқиш режалари тақдим этилди. Учрашув якунида BlackRock вакиллари комбинат томонидан халқаро капитал бозорларида евробондларни муваффақиятли жойлаштириш ишлари амалга оширилган тақдирда, мазкур молиявий инструментларга инвестиция киритиш ҳамда облигацияларни сотиб олиш.

Бугунги кунда Ўзбекистон технологик металлар комбинати “кон-металл-бозор” тамойили асосида геология-қидирув, қазиб олиш, қайта ишлаш ва тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ўз ичига олган ягона саноат экотизимини шакллантирмоқда. Компания критик минераллар ва технологик металлар йўналишида халқаро ҳамкорликларни кенгайтириш орқали Ўзбекистонни глобал саноат ва яшил иқтисодиёт учун муҳим хомашё марказларидан бирига айлантиришни мақсад қилган. 

Реклама ҳуқуқи асосида

Фазлиддинбек Раҳмоналиев
Тайёрлаган Фазлиддинбек Раҳмоналиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш