Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар оромгоҳларда бепул дам олади
Барча ҳудудлардан 7-14 ёшли жами 1 295 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола касаба уюшмалари тизимидаги оромгоҳларда 12 кун давомида дам олади. Йўлланмалар ва дам олиш билан боғлиқ барча харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилади.
Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларнинг ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш, уларнинг соғлигини мустаҳкамлаш ҳамда ижтимоийлашувини қўллаб-қувватлаш мақсадида янги ижтимоий лойиҳа йўлга қўйилди.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамкорлигида йўлга қўйилган лойиҳа доирасида барча ҳудудлардан 7-14 ёшли жами 1 295 нафар етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган бола касаба уюшмалари тизимидаги оромгоҳларда 12 кун давомида дам олади.
Лойиҳа иштирокчилари учун йўлланмалар ва дам олиш билан боғлиқ барча харажатлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлиқ қоплаб берилмоқда.
Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 1062 нафар бола оромгоҳларга юборилиб, соғломлаштириш тадбирлари бошланди.
Мавзуга оид
10:30 / 05.08.2025
Россиялик болалар ёзги таътилини Тошкент вилоятидаги оромгоҳда ўтказди
19:07 / 04.06.2024
Таътил бошланди – ёзни болалар қандай ўтказгани маъқул?
18:29 / 30.05.2023
Фарзандини оромгоҳга юбораётган ота-оналарга ҳуқуқий эслатмалар берилди
20:07 / 27.05.2022