Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Uzcasemash” компанияси замонавий ғалла ўриш комбайнини таклиф этади
“Uzcasemash” хорижий корхонаси Сизларга жаҳон стандартлари асосида ишлаб чиқарилган трактор ва комбайнларни, хусусан минтақа иқлим шароитларидан келиб чиқиб ўзини мижоз майдонларида ижобий томондан кўрсатган New Holland TC5.90 4WD ғалла ўриш комбайнини таклиф этади.
New Holland TC5.90 4WD Европа сифатига эга (CNHI компаниясининг Полшадаги заводида ишлаб чиқарилган) ғалла ўриш комбайни, барча мижозларнинг ғалла ўрими билан боғлиқ талабини қондиради. Двигател қуввати 240 от кучи бўлган комбайннинг бункер ҳажми 6400 литрни ташкил этади. Комбайн 5,2 метрлик жатка билан таъминланган. Буғдой янчиш агрегатлари 2 та барабандан иборат бўлгани дон йўқотилишини минималлаштиради ва юқори намгарчилик шароитида ҳам ишлаш имкониятини тақдим этади. Ушбу модел универсал бўлиб, ҳосилга қараб, асосий барабан ва барабан остига ўзгартириш киритиш орқали турли хил бошқа экинларни минимал йўқотишлар билан йиғиш имкониятига эга. Бу комбайн ҳам иқлимнинг юқори намлик шароитида ўзининг минимал йўқотиш даражасини сақлаб қолади Комбайннинг яна бир қулайлиги шундан иборатки, ғалла ўрими давомида сомонни бутун чиқариш ёки далага майдалаб ўз ўзини ўғит қилиш мақсадида бир текис сочиб юбориш имконияти мавжуд. Комбайн оператор ишлаши учун шинам, кондиционерлик, печкалик, электрон бошқарувли замонавий кабинага эга.
New Holland TC5.90 ғалла ўриш комбайнининг Ўзбекистон ҳудудидаги иш жараёнидан видеолавҳа: https://t.me/cnhuzb/1748
Шошилинг, махсус дастурга киритилган комбайнлар сони чекланган.
Мурожаат учун телефон рақамлари: +998971309525, +998992142312.
“Case New Holland” — Ўзбекистон бозорида 1996 йилдан бери фаолият кўрсатиб келмоқда ва шу кунгача мамлакатимиз ҳудудига 15 000 га яқин техникалар етказиб берган ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиб келмоқда.
Мижозлар учун техникаларга узлуксиз хизмат кўрсатишни ташкил этиш, асл ва сифатли эҳтиёт қисмларни етказиб бериш ҳамда техникаларнинг ҳолатини мунтазам равишда текширувдан ўтказиш мақсадида республикамизнинг барча вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида сервис марказлари фаолият юритмоқда.
Жорий публикация оммавий оферта ҳисобланмайди. Техникаларни харид қилиш масаласи бўйича батафсил маълумотни қуйидаги телефон рақамлари орқали олишингиз мумкин:
+998909694141, +998900079420, +998909694149, +998909836609
Оригинал эҳтиёт қисмларни етказиб бериш бўлими: +99878 120 10 01
Манзил: Тошкент шаҳри Оҳангарон йўли 2-уй.
Мўлжал: Роҳат айланаси, 15 қаватли Artel биноси ёнида.
Telegram-канал | Telegram гуруҳ | Instagram | Instagram | YouTube