Ўзбекистон | 11:00
589
2 дақиқада ўқилади

KABEL TECH: 110 кВ кабел ишлаб чиқаришда янги босқич

«KABEL TECH ENERGY» компанияси жадал ўсиш, технологик ривожланиш ва халқаро даражадаги интилишларини намоён этиб, минтақадаги кабел-ўтказгич саноати етакчиларидан бири сифатидаги ўз мавқейини мустаҳкамлаб бормоқда.

Фото: KABEL TECH

Бугун корхона электр энергетикаси ва телекоммуникация соҳалари учун замонавий маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи йирик саноат мажмуаси ҳисобланади. Бу ерда электр узатиш тармоқлари учун сим ва кабеллар, шунингдек юқори технологияли оптик толали маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Корхона маҳсулотлари Ўзбекистонда ҳам, хорижий бозорларда ҳам талабгирдир.

Ривожланишнинг янги босқичидаги асосий воқеа – 110 кВ кучланишли юқори вольтли кабель ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши бўлди. Буни Ўзбекистон электротехника тармоғи учун технологик ютуқ деб аташ мумкин.

Яқин вақтгача корхона 35 кВ гача бўлган кабел маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган эди. 110 кВ кучланишли кабел ишлаб чиқаришга ўтиш йирик сармоялар ва ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилишни талаб қилди. Шу мақсадда компания илғор муҳандислик ечимларини жорий қилди ва сифат стандартларини янги босқичга олиб чиқди.

Корхонага жаҳоннинг етакчи ишлаб чиқарувчиларининг замонавий технологик линиялари ўрнатилди. Улар ишончлилик, хавфсизлик ва хизмат муддати бўйича юқори халқаро талабларга жавоб берадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини бермоқда.

Ходимларнинг бир қисми махсус ўқув курсларидан ўтди, янги мутахассислар жалб қилинди. Натижада корхона жаҳон даражасидаги лойиҳаларни амалга оширишга қодир муҳандислик базасини яратди.

ILAC стандартлари бўйича халқаро сертификациядан муваффақиятли ўтилгани муҳим ютуқлардан бири бўлди. Маҳсулот синовлари аккредитациядан ўтган лабораторияларда ўтказилиб, уларнинг натижалари 100 дан ортиқ мамлакатда тан олинади.

Янги 110 кВ линиянинг лойиҳа қуввати йилига 1000 километрдан зиёд юқори вольтли кабел ишлаб чиқаришга мўлжалланган. Бу мамлакат энергетикаси ва инфратузилмаси ривожига хизмат қилиб, экспорт салоҳиятини кенгайтириш учун мустаҳкам замин яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Моҳидил Абдуллаева
Тайёрлаган Моҳидил Абдуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш