Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда танишининг пулини қалбаки долларга алмаштириб қўйган аёл ушланди
У танишининг уч минг доллар пулини санаш жараёнини видеога олиб Инстаграмга жойлаштиришини айтиб, ундан ушбу пулларни олган ва 1,5 минг долларини ўзида бўлган қалбаки 1,5 минг долларга алмаштириб қўйган.
Сирдарё вилоятида яшовчи аёл танишининг 1500 долларини қалбаки купюраларга алмаштириб қўйгани аниқланди.
Хабар қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментининг Боёвут тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаро А.Т. таниши М.Қ.да 3 000 АҚШ доллари борлигини билиб, санаш жараёнини видеотасвирга тушириши ва Инстаграм саҳифасига жойлаштиришини айтиб, ундан ушбу пулларни олган.
Кейин эса 1 500 АҚШ долларини ўзида бўлган қалбаки 1 500 АҚШ долларига алмаштириб қўйганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168- ва 176-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:59 / 05.05.2026
"Синглимни хўрлашган": Сирдарёдаги мудҳиш қотиллик ҳақида репортаж
19:28 / 01.05.2026
Сирдарёда қотилликда гумонланаётган аёл қамоққа олинди
14:14 / 23.03.2026
Сирдарёда 2 нафар МИБ ходими пора билан қўлга олинди
20:00 / 14.03.2026