Ўзбекистон | 20:00
578
2 дақиқада ўқилади

Жазирама кунларда электр таъминоти барқарорлигини таъминлаш бўйича тайёргарлик ишлари янада кучайтирилди

Шу кунларда юртимиз бўйлаб ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши, ёз фаслининг энг жазирама кунлари кузатилмоқда. Табиийки, бундай юқори ҳарорат шароитида электр энергиясига бўлган талаб ортиб, электр таъминоти тизимига тушадиган юклама ҳам сезиларли даражада ошади. Бу эса электр узатиш тармоқларида авариявий носозликлар юзага келиши эҳтимолини кучайтиради.

Фото: “Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Матбуот хизмати

Шунингдек, ҳаво ҳароратининг кўтарилиши электр узатиш линиялари ва трансформаторларнинг иш самарадорлигига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

“Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ томонидан электр энергияси таъминоти барқарорлигини таъминлаш, авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш ҳамда истеъмолчиларга сифатли хизмат кўрсатиш бўйича тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ёз мавсумини беталафот ўтказиш ва юзага келиши мумкин бўлган носозликларни қисқа муддатларда бартараф этиш мақсадида туну кун узлуксиз фаолият кўрсатадиган тезкор бригадалар шай ҳолатга келтирилган.

Хусусан, республика бўйича юзага келиши мумкин бўлган авариявий ҳолатларни тезкор бартараф этиш мақсадида 6 минг 500 дан ортиқ ходимдан иборат 1 минг 203 та туну кун фаолият юритадиган авариявий бригадалар навбатчилиги ташкил этилди, ҳар бир бригадага махсус авто ва техникалар бириктирилди.

Шу билан бир қаторда, ёз мавсумини беталафот ўтказиш, турли носозликлар юзага келган тақдирда уларни зудлик билан бартараф этиш мақсадида зарур жиҳоз ва материаллар захираси яратилди.

Ёз мавсумини беталафот ўтказиш, электр энергияси истеъмоли кескин ортиши кузатиладиган кунларда истеъмолчиларни узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш, энергетика объектларида 24 соатлик иш режимини таъминлаш, авария-таъмирлаш бригадаларининг шайлигини янада ошириш ҳамда режали таъмирлаш ишларини жадаллаштириш бугунги куннинг устувор вазифаларидан ҳисобланади.

Шу ўринда истеъмолчилардан электр энергиясига ортиқча эҳтиёж сабабли келиб чиққан талабни камайтириш мақсадида электр энергиясидан оқилона фойдаланишларини сўраб қолган бўлар эдик.

Зарур ҳолатларда мурожаатларни 1154 қисқа рақамига юборишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

“Hududiy elektr tarmoqlari” АЖ Матбуот хизмати

Моҳидил Абдуллаева
Тайёрлаган Моҳидил Абдуллаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид