Жаҳон | 22:34 / 18.07.2026
801
1 дақиқада ўқилади

Ҳакерлар Кения президенти сайтини бузиб киришди ва пул талаб қилишди

Улар талаблари бажарилмаган тақдирда президентни фош қилувчи маълумотларни эълон қилиш билан таҳдид қилишган.

Президент Уилям Рутонинг архив сурати. ФОТО| ҲУЗУР

Ҳакерлар Кения президенти Уилям Рутонинг расмий сайтини бузиб киришди ва сайт бош саҳифасига ҳақоратли хабарлар жойлаштиришди, деб хабар берди Kenyans.co.

Нашрнинг ёзишича, улар сайтда кўрсатилган криптоҳамёнга беш биткойн (320 минг доллар) ўтказилишини талаб қилишмоқда.

Ҳакерлар талаблари бажарилмаган тақдирда президентни фош қилувчи маълумотларни эълон қилиш билан таҳдид қилишган.

Уилям Руто маъмурияти президент сайти бузилганини тасдиқлади ва IТ-мутахассислар ҳакерлик ҳужуми оқибатларини бартараф этиш билан шуғулланаётганини маълум қилди.

Кения ахборот ва коммуникацион технологиялар вазири Уилям Кабого мазкур ҳужум натижасида ҳукуматнинг махфий маълумотларига зарар етмаганини билдирди.

Унинг сўзларига кўра, тиклаш ишлари ўтказилиши учун президент сайтига кириш чекланган.

Дилшодбек Асқаров
Тайёрлаган Дилшодбек Асқаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид