23 Март

Хоразм вилояти, Шовот тумани, Бешмарган қишлоғида 120 ёшни тўлдирган Ўғил момо Эшёзова истиқомат қилади. У вилоятнинг энг кекса кишисидир. Онахон билан уйида учрашиб, ўтмиш хотираларини сўраб, ёзиб олдик.

22 Март

19 март куни Хоразм вилояти, Шовот туманида 35-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг (ДМТТ) тантанали очилиш маросими ўтказилди. 

Кўп хонадонли уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш Хоразм вилояти ҳудудий инспекцияси томонидан 2020 йил давомида 2 148та ҳолатда кўчмас мулк эгалари кўп квартирали уйларни сақлаш ва ундан фойдаланишда турли кўринишдаги ҳуқуқбузарликларга йўл қўйгани аниқланган. Бу ҳақда мавзуга бағишланган матбуот анжуманида хабар берилди.

21 Март

Наврўз байрами муносабати билан Хоразм вилоятининг ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолиси моддий тарафдан қўллаб-қувватланди.

18 Март

Жорий йил 18 март куни коронавирусга қарши AstraZeneca вакцинасининг илк партияси махсус транспорт воситасида Тошкентдан Хоразмга етиб келди.

Хоразм вилоятида болаларнинг мактабгача таълим ташкилотлари (МТТ)га қамров кўрсаткичи сўнгги 3 йилда 20 фоиздан 62,5 фоизга ошди. Йил якунига қадар қамровни 70 фоизга етказиш кўзда тутилган. Бу ҳақда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси томонидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди.

17 Март

Ўзбекистон президенти томонидан «Ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари»ни ташкил қилиш, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги қошида «Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси» ташкил этиш ва ушбу жамғармага Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 100 млн доллар миқдорида маблағ ажратиш бўйича топшириқ берилган эди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январ ҳолатига Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони 2 767 126тани ташкил этмоқда. 

16 Март

Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Маниш Прабҳат бошчилигидаги делегация Урганч давлат университетига ташриф буюрди. 

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига февраль ойи давомида жами 491 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан 404 таси кўриб чиқилган.

13 Март

Об-ҳаво шароитининг ноқулай келиши, жумладан, кучли шамол эсиб, қор ёғиши оқибатида Хоразм вилояти электр энергияси таъминотида жиддий узилишлар юз берди.

2 Март

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси «Урганчдаги манфаатлар тўқнашуви: автомобиллар техник кўригини ИИВ ЙҲХБ мансабдорига алоқадор фирма амалга оширмоқда» мақоласи бўйича ўрганиш ўтказди.

Кўпроқ янгилик
Top