Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тармоққа Xiaomi’нинг илк ноутбуклари кўрсаткичлари ва нархи ҳақидаги маълумотлар чиқиб кетди
11:50 / 23.07.2016
8415

Хитойнинг Xiaomi компанияси ўзининг илк ноутбукларини тақдим қилмоқчи. Уларнинг кўрсаткичлари ҳақидаги маълумот интернетга чиқиб кетди, деб хабар бермоқда Gizmo China.

Манба маълумотларига кўра, Mi Notebook ноутбуклари икки вариантда: минимал ва максимал комплектацияда тақдим қилинади. Минимал комплектация қуйидаги кўрсаткичларни олади: ички ўрнатилган Intel HD520 видеокартали Intel Core i5-6200U (Skylake) чипсети, 8 ГБ тезкор хотира, 256 ГБ SSD диск ва Windows 10 операцион тизими. 

Максимал комплектация 15,6 дюймли UHD-дисплей, Intel Core i7-6700HQ чипсети, 16 ГБ DDR4 тезкор хотира, 512 ГБ SSD диск, NVIDIA GTX970M дискрет видеокартаси ва Windows 10 операцион тизими билан жиҳозланади.
Инсайдерлар маълумотларига кўра, минимал кўрсаткичларга эга ноутбук 3999 юан, максимал кўрсаткичларга эга ноутбук эса 6699 юан туради.

Янги маҳсулотлар 27 июлдаги тақдимотда намойиш қилиниши кутилмоқда.


Улашинг
Top