Рамзон Қодиров Чеченистон раҳбари сайловларида деярли 98 фоизлик овоз йиғди
00:09 / 20.09.2016
10816

Чеченистон раҳбари сайловларида овоз бериш баённомаларининг барчаси кўриб чиқилгандан кейин республиканинг 98 фоиз аҳолиси Рамзон Қодировга овоз бергани маълум бўлди. Бу ҳақда Чеченистон сайлов комиссияси сайтида маълум қилинди.    

"Рамзон Қодировга дастлабки маълумотларга кўра, 97,94 фоиз, Ўсиш партияси номзоди Идрис Усмановга 0,84 фоиз, "Справедливая Россия"нинг минтақавий бўлими етакчиси Султан Денильхановга 0,53 фоиз ва коммунистлар номзоди Гаирсолт Батаевга 0,63 фоиз сайловчилар овоз берган", деб маълум қилди сайлов комиссияси раиси Умар Байханов.

Сайловларда Чеченистон аҳолисининг 94,8 фоизи иштирок этган.

 


Улашинг
Top