Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Гвардиола Месси «Манчестер Сити»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди
23:23 / 25.11.2016
11020

«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Лионель Мессининг «Манчестер Сити»га ўтиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб ўтди.

«Мен сизга буни бир неча маротаба айтганман, Месси «Барселона»да қолади ва фаолиятини ўша ерда якунлайди.

Бу менинг истагим. Мен унинг йўли «Барселона»да бошланиб ўша ерда тугашини хоҳлайман», – деган Гвардиола.

Олдинроқ, «Манчестер Сити» Мессини 200 миллион фунт эвазига харид қилмоқчилиги, унга ҳафтасига 500 минг фунт маош бермоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалганди.


Улашинг
Top