Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевга табрик йўллаб, уни Остонага таклиф этди
18:46 / 05.12.2016
11608

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Шавкат Мирзиёевни Ўзбекистон президентлигига сайлангани билан табриклади. Бу ҳақда Акорда хабар қилган.

Ўз табригида Нурсултон Назарбоев сайлов натижалари Ўзбекистон халқининг юқори ишончи ва қўллаб-қувватловидан далолат эканини қайд этган. 

У Шавкат Мирзиёевнинг сайланиши икки давлат ўртасидаги алоқалар мустаҳкам ҳолда сақлаб қолинишини таъминлашига ишонч билдирган.

«Аминманки, Сиз раҳбарлигингизда қардош Ўзбекистон барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга хизмат қилувчи кенг миқёсли ислоҳотлар давом эттирилади», — қайд этилади телеграммада.

Нурсултон Назарбоев ўзаро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилишига ишонч билдирган.

У Ўзбекистоннинг янги раҳбарини Остонага таклиф этган.

«Фурсатдан фойдаланган ҳолда мулоқотларимизни Остонада давом эттириш ҳамда Сиз учун қулай вақтда Қозоғистонга давлат ташрифини амалга оширишингизни таклиф қиламан», — дейилади хабарда.

Қозоғистон раҳбари Шавкат Мирзиеёвга мустаҳкам соғлиқ ва янги раҳбарлик лавозимида муваффақиятлар, ўзбек халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.


Улашинг
Top