Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Сейсмологлар Папуа-Янги Гвинея учун цунами хавфини бекор қилишди
23:05 / 17.12.2016
2444
Фото: Flickr/ Wonderlane

Цунамилардан огоҳлантириш Тинч океани маркази мутахассислари Папуа-Янги Гвинея соҳиллари яқинида юз берган кучли зилзиладан кейин киритилган, цунами юз бериши хавфини бекор қилишди. 

7,9 магнитудали зилзила Янги Ирландия ороли соҳиллари яқинида бутунжаҳон вақти билан соат 10.51да (Тошкент вақти билан 15.51да) қайд қилинган. Унинг ўчоғи 73 км чуқурликда бўлган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.

"Мавжуд маълумотларга кўра, цунами хавфи айни вақтда ўтиб кетган", деб айтилди хабарда.

Папуа-Янги Гвинея "Тинч океани оловли ҳалқаси" деб аталувчи юқори сейсмик фаолликка эга кучли тектоник ёриқнинг бир қисми ҳисобланади. Бу ёриққа сайёрамиздаги барча зилзилаларнинг 90 фоизи тўғри келади.

 


Улашинг
Top