8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

01:04 / 18.12.2016 9312

Поветкин франциялик рақибини нокаут билан ютди

Фото: © RIA

Россиялик боксчи Александр Поветкин ва франциялик боксчи Йоанн Дюоп ўртасидаги жанг россияликнинг 6-раунддаги нокаут билан эришилган ғалабаси билан якунланди.

WBC’нинг ватқинчалик чемпиони учун жангда Поветкиннинг рақиби канадалик Бермейн Стиверн бўлиши керак эди, бироқ россияликнинг допинг-намунасида тақиқланган остарин воситаси аниқлангандан кейин жанг бекор қилинган.

Стиверн билан жанг бекор қилингандан кейин, Поветкин барибир рингга кўтарилиб, Дюоп билан жанг қилиши маълум бўлган. Россия бош вазири ўринбосари Виталий Мутко Поветкин ва унинг жамоасидан допинг аниқланиши билан боғлиқ вазиятга тушунтириш беришни сўраган.

Top