Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Рамос: Рауль ҳамда Иньеста "Олтин тўп" олмаганидан ҳайронман
07:48 / 18.12.2016
6116

Испания терма жамоаси ҳамда "Реал Мадрид" клуби ҳимоячиси Серхио Рамос 2016 йилги "Олтин тўп" мукофоти учун ўтказилган сўровномада унга ҳеч ким овоз бермаганидан ҳайрон бўлмаганини айтди. Футболчи фаолиятида давомида катта ютуқларга эришгани қарамай, энг яхши ўйинчи деб топилмаган ҳамюрти Андрес Иньеста ҳамда "Реал Мадрид"нинг собиқ жамоа сардори Рауль Гонсалесни мисол қилиб келтирди. 

""Олтин тўп" ғолибини аниқлашда ҳеч ким менга овоз бермаганидан ҳайрон қолганим йўқ. Мени кўпроқ Иньеста битта бўлса ҳам овоз олмагани ҳайратда солди. Испанияликларни қадрлашмайди. Рауль ҳамда Иньеста ҳеч қачон "Олтин тўп" олмаганидан ҳайронман. Овоз бераётган инсонларнинг қайси мезонларга асосланишига тушунмайман", – деди Рамос.

2016 йил якунларига кўра, "Олтин тўп" "Реал Мадрид" ҳамда Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналдуга топширилди.


Улашинг
Top