Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Зимбабвенинг 92 ёшли президенти номзоди янги президентлик муддатига қўйилди
00:55 / 18.12.2016
6035
Фото: AP

Зимбабве ҳукмрон партияси мамлакатнинг 92 ёшли президенти Роберт Мугабенинг номзодини 2018 йилда ўтадиган президентлик сайловларига қўйди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги.  

Таъкидланишича, Мугабе бу Африка давлатини 1980 йилдан бери бошқариб келмоқда.

Мугабе номзоди бўйича овоз бериш олдидан партиядошларини унинг вориси номзоди учун курашни тўхтатишга чақирди. 

"Биз мавжуд келишмовчиликлар ҳақида биламиз ва уларни бас қилишга келишиб олдик", деб айтган Мугабе.

Сентябрда Мугабе ўзига қўйилган ҳайкални очиб берганди. 

 


Улашинг
Top